МЮ Давид Де Хеани сотиб юборади?!

Alisher
27 фев 2020, 13:34
"Манчестер Юнайтед" ёзги трансферлар ойнасида Давид Де Хеани сотмоқчи.

29 ёшли испаниялик футболчи учун ПСЖ ва "Ювентус" клублари рақобатлашмоқда.

Де Хеани сотиш орқали "Манчестер Юнайтед" бошқа позицияларни кучайтириш учун трансфер бюджетини кўпайтирмоқчи.

Бу ҳолатда жамоанинг асосий дарвозабони Серхио Ромеро ёки "Шеффилд Юнайтед"да ижарада ўйнаётган Дин Хендерсон бўлиши мумкин. Хендерсон агар биринчи рақамли дарвозабон бўлсагина МЮга қайтишга розилик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" тарбияланувчиси Давид Де Хеа Мадрид клубидан МЮга 2011 йилда ўтган эди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›