МЮ "Бёрнли"га мағлуб бўлса Моуриньо истеъфога чиқарилади

Aslanov Jasurbek
29 авг 2018, 11:31
"Манчестер Юнайтед" футболчи ва ходимлари жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг эҳтимолий истеъфосини муҳокама қилишмоқда.

"Брайтон" ва "Тоттенхэм"га қарши баҳслардаги мағлубиятлардан сўнг португалияликнинг ишдан ҳайдалиши ҳақидаги миш-мишлар кучайиб кетди.

"Улар Жозе тез орада ҳайдалишини айтишди. Бошқаларнинг фикрича, МЮ "Бёрнли"га мағлуб бўлса истеъфо юз берар экан.

Бундай воқеалар аввал ҳам бўлган. Клуб Жозени қўллаб-қувватлашини маълум қилди, аммо ван Гал билан нима бўлганини биласиз. Футболчилар Зидан бош мураббий бўлишини муҳокама қилишмоқда" - дейди номи ошкор қилинмаган манба.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›