

Шу тариқа «қизил иблислар» келаси мавсум ЕЧЛга чиқиш имкониятини бутунлай йўқотди. Жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан бўлишди.
«Ҳозирги ўрнимиз адолатли деб ҳисоблайман. Мавсум давомида ЕЧЛ ўринларига курашиш учун яхши ҳаракат қила олмадик. Албатта, чемпионлар лигасига чиқиш учун бизда имкониятлар бор эди. Бироқ, Европа лигаси ҳозир биз учун энг маъқул жой», – дея қайд этган норвегиялик мутахассис.



