МЮ Бонуччи борасидаги вазиятни кузатиб бормоқда

Mirjalol Normatov
27 июн 2018, 12:19
"Милан" сардори Леонардо Бонуччи "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Англия жамоаси футболчининг "росссонери"даги ҳолатини кузатиб бормоқда. Бу ҳафтада "Милан" еврокубоклардан четлатилиши мумкин.

Агарда УЕФА "Милан"ни еврокубоклардан четлатса, 31 ёшли италиялик ҳимоячи туманли альбионга кўчиб ўтиши мумкин.

Олдинроқ "Милан" Бонуччини ПСЖга сотишдан бош тортганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia