

Аввалига Свилар 15 дақиқада Антони Марсьяль тепган 11 метрлик зарбани қайтарди ва Чемпионлар лигасида пенальтини қайтарган энг ёш киперга айланди. Миле рекордни 18 ёш 65 кунлик бўлганда ўрнатди.

Учрашувнинг 45 дақиқасида Свилар тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди ва ЕЧЛ тарихидаги энг ёш автогол соҳибига айланди. Неманья Матичнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди ва қайтган тўп Свиларга тегиб дарвоза тўридан жой олди.





