МЮ "Байер" ҳимоячиси билан музокараларни бошлади

Aslanov Jasurbek
3 апр 2023, 23:40
Жереми Фримпонг "Манчестер Юнайтед" футболчисига айланиши мумкин.

Маълумотларга кўра, манкунианлар "Байер" ҳимоячиси агенти билан музокараларни бошлаб юборишган. Дастлабки босқич муваффақиятли ўтгани айтилмоқда.

Инглиз жамоаси бош мураббийи Эрик тен Хагга 22 ёшли нидерландияликнинг ўйини ёқади, футболчини ўзи эса ёзда клубини ўзгартириш ниятида.

Фримпонг жорий мавсум Бундеслиганнг 26та учрашувида майдонга тушиб, 8та гол урди ва 6та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/Plettigoal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›