МЮ "Барселона" футболчиси учун курашга қўшилди

Alisher
20 дек 2019, 17:10
"Манчестер Юнайтед" "Барселона" ҳимоячиси Жан-Клер Тодибони харид қилмоқчи.

Фақатгина манчестерликлар Тодибо учун 20 миллион евро тўлашлари ва футболчи билан музокаралар олиб бораётган "Милан" билан рақобатда ютиб чиқишларига тўғри келади.

Жан-Клер Тодибо жорий мавсум "кўк-анорранглилар" либосида 2 марта Ла Лигада ва 1 марта ЕЧЛда майдонга тушди.

Қайд этиш керакки, Тодибога бундан ташқари яна бир А Серия вакили, "Ювентус" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport.es.