UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27Cуперлига тур ўйинларида қандай ҳолатлар юз берди? Лига комиссари билдиргисидан кўчирма  0 07:58Шомуродов ТОП-3га кириб олди  4 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 1-турга старт берилади  0 06:18АПЛ. "Ньюкасл" йирик ғалабага эришди ва "Сити"ни бир поғона пастга туширди  2 06:07А Серия. "Наполи" "Интер"га максимал яқинлашиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди  0 05:56Винисиус Жуниорнинг Саудия Арабистонига ўтиши эҳтимоли пасайиб бормоқда  0 22:46Компани ЧЛ 1/4 финали ҳақида: "Интер" — Европанинг энг кучли жамоаларидан бири. Биз уларга муаммо яратишга ҳаракат қиламиз"  3 22:05Моратанинг рафиқаси ажрашиш ҳақида: "Бу ҳаётимиздаги энг катта хато"  4 21:42"Реал" ва ПСЖ қизиқиш билдираётган футболчи "Ливерпуль"дан маошини оширишни талаб қилди  2 21:16Манчестер дербисидан сўнг МЮ мухлиси "Сити" футболчиси юзига шапалоқ туширди  3 20:54Сака "Реал" камбэклари ҳақида: "Умид қиламанки, бу "Арсенал" билан содир бўлмайди"  20 20:29Англияда футбол агенти 8 йил аввалги жинояти учун ҳибсга олинди  1 20:00Ферран Торрес фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 19:38"Манчестер Сити" 50 млн евролик футболчига кўз тикди  4 19:10Ўзбекистон фахри Одил Аҳмедов фаолиятидаги энг кучли мураббий ким? 2011 йилги таркибга ҳозирги футболчилардан кимларни қўшарди?  28

МЮ "Арсенал"нинг идеал стартини барбод қилди: Антони биринчи ўйиндаёқ гол урди, Рэшфорд эса қарши ҳужумларда жазолади Янгиликлар

МЮ "Арсенал"нинг идеал стартини барбод қилди: Антони биринчи ўйиндаёқ гол урди, Рэшфорд эса қарши ҳужумларда жазолади

Тен Хагда кетма-кет тўртинчи ғалаба.


"Манчестер Сити" шанба куни "Астон Вилла" (1:1)га қарши ўйинда очко йўқотди, шу сабаб "Арсенал" каттароқ фарқ юзага келтириб, олдинга ўтиб кетиши мумкин эди. "Олд Траффорд"да ғалаба қозониш керак эди. Аммо, "Манчестер Юнайтед" ғалабани тантана қилди — 3:1.


Барчаси икки дарвоза олдида ҳам вазиятлар юзага келиши билан бошланди — Эриксен ва Санчонинг хавфли зарбаларига "Арсенал" Мартинеллининг бекор қилинган голи (ҳужум давомида Эдегор Эриксенга нисбатан қоидани бузган эди) билан жавоб қилди. Габриэль шундан сўнг яна икки марта Де Хеанинг "тинчини бузди", аммо голни бошқа бир бразилиялик урди.


Антони жарима майдончаси ичида Рэшфорддан пас қабул қилиб олди ва бир зарба билан тўпни узоқ бурчакка йўналтирди. "Манчестер Юнайтед"нинг 95 миллионлик янги ўйинчисидан илк гол. Бу 35-дақиқада рўй берди.



Танаффусдан сўнг МЮ устунликни "Арсенал"га берди ва паст блокда ҳаракатланди. Шунга қарамай, Эдегор ва Сакада вазиятлар бўлди. Эрик тен Хаг 58-дақиқада илк бор ўйинчи алмаштирди — Антони ўрнига Криштиану Роналду тушди. 2 дақиқадан сўнг эса "канонирлар" ҳисобни тенглаштиришди — Сака ўзига келган тўпни тўғри бурчакка йўналтириб юборди.



"Арсенал" иккинчи голни уришга бироз шошилди ва бунинг учун товон тўлади. "Юнайтед" ўтказиб юборилган голдан сўнг Рэшфордни бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Биринчисида офсайд бор эди, аммо иккинчисида Маркус тўғри жойда пайдо бўлди ва дарвозабондан устун келди — 2:1.


10 дақиқадан сўнг учинчи гол ҳам шунга ўхшаш вазиятда урилди. Бруну Эриксенни олдинга чиқарди ва вазият сўнггида Рэшфорд очиқ дарвозага гол урди. "Арсенал" ҳимоячилари яна ортда катта зона қолдиришди, МЮ эса жазолади — 3:1.


"Арсенал"нинг беш ўйинлик ғалабадан ташкил топган идеал старти барбод бўлди, "Манчестер Юнайтед" эса дастлабки икки мағлубиятдан сўнг тўртта ғалабага эришди.


Қизиқарлиси, икки мураббий ҳам ўйиндан мамнун бўлишмади. Артета устунлик ҳақида гапирди.



"Жуда хафаман, айниқса ўйиннинг 95 дақиқа қандай ўтганини ҳисобга олсак. Бизда ўйинни тўлиқ назорат қилган пайтлар кўп бўлди. Вазиятлар кетидан вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. МЮда бўш зона бўлганда, улар муаммолар яратиши мумкин. Рақибда яққол учта вазият бўлди — улар барчасидан гол уришди".


Тен Хаг эса режа амалга ошмаганини, аммо кучли ҳимоя ўйинни ютганини айтди.


"Бизда яхши режа бор эди, аммо биз уни майдонда рўйобга чиқара олмадик ва бизда бўлиши керак бўлган нарса, яъни ўйинни назорат қила олмадик. Бизда муаммолар пайдо бўлди ва биз курашдик, буни кўриш ёқимли. Менга шундай харакатер ёқади. "Арсенал"нинг ҳужумларидан хавотирга тушмадим, улар яхши ўйнашди, аммо биз ажойиб ҳимояландик — менда ҳеч қачон бизни "синдиришади" деган ҳаёл бўлмади. Рақиб кўп ва ўзгача ҳаракатланди, аммо биз ўн бир ўйинчи бўлиб ҳимояландик.


Ўйиннинг энг яхши ўйинчиси Рэшфорд бўлди. Ҳужумчида ҳозирга 3та гол бор: "Арсенал"га қарши дубль ва "Ливерпуль"га қарши ғалаба голи.


Ғалаба МЮни жадвалда бешинчи ўринга олиб чиқди — "Челси" ва "Ливерпуль"дан юқори, "Арсенал" ва биринчи ўрингача 3 очко бор.


"Манчестер Юнайтед" – "Арсенал" 3:1 (1:0, 2:1)

Голлар: 1:0 – 35 Антони, 1:1 – 60 Сака, 2:1 – 66 Рэшфорд, 3:1 – 75 Рэшфорд.

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Диогу Далот, Варан, Мартинес (Магуайр, 80), Маласиа, Эриксен, Бруну Фернандеш, Мактомини, Рэшфорд (Каземиро, 80), Санчо (Фред, 67), Антони (Роналду, 58).

"Арсенал": Рэмсдейл, Уайт (Томиясу, 80), Габриэл, Салиба, Зинченко (Нкетиа, 74), Жака, Эдегор (Смит-Роу, 74), Локонга (Фабиу Виейра, 74), Сака, Габриэл Жезус, Мартинелли.

Огоҳлантиришлар: Салиба (24), Мактомини (71), Габриэл Жезус (77), Магуайр (81), Сака (87), Эриксен (90).


Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика