

Клуб эгаси бўлмиш Глейзерлар оиласи Оле-Гуннар Сульшерга ёзги трансферлар учун 100 млн фунт ажратган. Хавбек Жейдон Санчонинг жамоага келиб қўшилгани ва яқин вақтларда расман эълон қилиниши кутилаётган "Реал" ҳимоячиси Рафаэль Вараннинг трансферидан кейин харажатлар белгиланган суммадан ўтиб кетади.
Шу сабаб манкунианлар баъзи футболчиларни трансферга қўйиш ниятида. Бу ҳимоячилар Алекс Теллес, Диог Далот, Фил Жонс, Брэндон Уильямс, ярим ҳимоячилар Андреас Перейра, Дэниэл Жеймс ва Жесси Лингард.
Шунингдек, МЮ ҳужумчи Антони Марсьяль борасида жиддийроқ таклиф тушса, футболчи билан хайрлашишга тайёр.



