

Инглизлар Европа лигаси плей-оффининг жавоб ўйини доирасида "Барса"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.
МЮ 2008 йилдан бери расмий ўйинларда "Барселона"ни юта олмай келаётганди. Ўшанда манчестерликлар Чемпионлар лигаси ярим финалида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.
Шундан сўнг "Барселона" кетма-кет тўртта ўйинда ютди. Уларнинг 2 таси ЕЧЛ финалида содир бўлди. Шунингдек, ўтган ҳафта Европа лигаси доирасидаги илк ўйинда дуранг қайд этилганди.



