МЮ 12 йилдан кейин ғалабали серия қайд этмоқда

Mirjalol Normatov
5 фев 2023, 11:34
"Манчестер Юнайтед" кеча ўз майдонидаги кетма-кет 13-ғалабасини қўлга киритди.

Эрик тен Хаг шогирдларининг бу сафарги ўлжаси "Кристал Пэлас" бўлди. Манкунианликлар ўз майдонида сўнгги бора 16 октябрь куни "Ньюкасл"ни енга олмаганди. Шундан кейин жамоа 13 марта уй ғалабасини қўлга киритди. Бундай серия сўнгги марта 2010/11 йилги мавсумда бўлган ва ўшанда жамоа кетма-кет 20 уй ғалабасини қўлга киритганди. 

Жамоа навбатдаги уй ўйинини 8 февраль куни "Лидс"га қарши ўз майдонида ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: OPTA