UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  1 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  11 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  8 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  5 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37

Мхитарян хавфсизлик сабаб “Карабах”га қарши ўйнамайди Янгиликлар

Мхитарян хавфсизлик сабаб “Карабах”га қарши ўйнамайди

“Арсенал” ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян Европа Лигаси гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган “Карабах”га қарши ўйинни ўтказиб юборади, деб хабар бермоқда The Telegraph нашри.

Арманистонлик футболчи хавфсизлик нуқтаи назаридан Озарбайжонда ўтказиладиган учрашувга бормасликка қарор қилди. Икки мамлакат мана бир неча йилдирки, сиёсий зиддиятлар оғушида қолмоқда. Дипломатик алоқалар ҳам деярли амалга оширилмайди. 

Таъкидлаш жоиз, жорий мавсум Европа Лигасининг финал учрашуви айнан Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтади. Агар “Арсенал” финалга қадар етиб борса, ҳал қилувчи учрашувда Мхитаряннинг хизматидан фойдалана олмайди. 

Маълумот учун, “Карабах” -“Арсенал” учрашуви 4 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21.55да бошланади. Жорий мавсумда 29 ёшли Мхитарян “Арсенал” таркибида 7та ўйинда майдонга тушиб, битта гол киритди ва 3та голли узатмага муаллифлик қилди. 

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика