Мхитарян собиқ клубига қайтмоқчи

Aslanov Jasurbek
28 дек 2017
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян Дортмунднинг "Боруссия"сига қайтмоқчи.

Маълумотларга кўра, Арманистон терма жамоаси футболчиси манкунианлар сафидаги ўз ҳолатидан мамнун эмас ва клубини ўзгартирмоқчи. Олдинроқ, инглиз гранди Жозе Моуриньо клуб Мхитарянни январда сотишга тайёрлигини эълон қилган эди. Немис клуби ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватцкенинг сўзларига кўра, Мхитарянни сотиб олиш учун катта маблағ керак.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild