Мхитарян "Рома" билан шартномасини 2 йилга узайтиради

Mirjalol Normatov
24 май 2021, 23:15
Ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян "Рома" билан шартномасини узайтиришга яқин.

"SportItalia" журналисти Альфредо Педулланинг ёзишича, томонларнинг шартномани узайтириш борасидаги музокаралари муваффақиятли давом этмоқда. Унга кўра, футболчи Рим клуби билан шартномасини 2 (1+1 кўринишида) йилга узайтиради.

Арманистонлик футболчи ушбу мавсум А Сериянинг 34 ўйинида 13 гол ва 10 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: SportItalia