

Клуб раҳбарияти 33 ёшли хавбек билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти.
Арманистонлик футболчининг римликлар билан шартномаси ёзда якунига етади ва у эркин агентга айланади.
"Рома" аллақачон Мхитарянга ўринбосарларни ўрганмоқда. У йилига 3 миллион евро маош олади - бу шартнома узайтирилмаслигининг сабабларидан биридир.
Ярим ҳимоячи 2019 йилдан бери "Рома"да ўйнайди. У жорий мавсум А Серия доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.



