

"Жамоамиз жуда кучли. Буни майдонда кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз. "Интер"нинг ярим ҳимоя чизиғи яхши техникали футболчиларга эга, таркибда Чалханоглу, Фратесси, Барелла каби футболчилар бор. Уларнинг барчаси асосий таркибда ўйнашга лойиқ. Ишонаманки, мураббийлар штаби уларга жой топа олишади. Чунки улар "Интер"да ўйнашга лойиқ", - деди Генрих.
"Нерадзурри" навбатдаги учрашувини 28 август куни сафарда "Кальяри"га қарши ўтказади.



