UZ

Сўнгги янгиликлар

23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  1 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  5 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  3 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0

Музаффар Олимжонов: "Насаф" билан ўйинда омадимиз келди. Лекин "Бунёдкор"нинг меҳнатини унутмаслик керак" Янгиликлар

Музаффар Олимжонов: "Насаф" билан ўйинда омадимиз келди. Лекин "Бунёдкор"нинг меҳнатини унутмаслик керак"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Coca Cola Суперлиганинг ўтган турида Қаршида "Насаф" меҳмони бўлди (1:1).

Мазкур учрашувдан сўнг "қалдирғочлар"нинг сафардан бир очко билан қайтишига муносиб ҳисса қўшган Музаффар Олимжоновнинг фикрлари билан қизиқдик. 

Насаф

Ҳусайин Норчаев - 47'

Суперлига. 23-тур

25/10/2022, 18:30

1
:
1
Тугади

Бунёдкор

Жасур Ҳакимов - 23'

45'
90'
47'  Ҳусайин Норчаев
47'  Матеус Лима
66'  Ҳусайин Норчаев (Баҳром Абдураҳимов)
66'  Шароф Муҳитдинов (Шерзод Насруллаев)
83'  Ойбек Бозоров (Зафармурод Абдураҳматов)
23'  Жасур Ҳакимов
59'  Павел Могилевец (Абдуллоҳ Омоналиев)
83'  Жасур Ҳакимов
84'  Давронжон Эргашев
87'  Францис Нарх (Суҳроб Иззатов)
90'  Музаффар Олимжонов

— "Насаф"нинг нималарга қодирлигини ва кучини билар эдик. Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Ўйин давомида мураббийларимиз берган кўрсатмаларни 70-80 фоизини бажардик, деб ўйлайман. Кўпчилик 5та ҳимоячи билан ўйнаётганимизни танқид қилмоқда. Буни тўғри қабул қилиш керак. Иван Бошкович рақибдан келиб чиқиб тактик танлайди. Чунки ҳозир шундай вазиятдамиз. Ҳар бир ўйинда максимал очко оладиган пайт. 

— Ҳа, омад "Бунёдкор" томонида бўлди. Лекин жамоанинг меҳнатини ҳам унутмаслик лозим. Сўнгги дақиқаларда тўп дарвозамизга кириб кетаётганда бошқа иложим қолмаганди. Агарда қўлим билан қайтармаганимда гол бўларди ва 2:1 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонарди.Таваккал қилдим, холос. Пенальтида бироз бўлсада умид уйғонди. Жамоани голдан битта мен эмас, Суҳроб Султонов ҳам қутқарганини айтиш жоиз. Уларга раҳмат айтаман. Майдондан четлатилганимдан сўнг трибунада ўтира туриб Суҳроб Султоновни "Локомотив" ва "Навбаҳор" билан ўйинларда қайтарган пенальтилари эсимга тушди. Лекин Луис Суарез ва Уругвай - Гана учрашуви ҳаёлимга ҳам келмади. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика