UZ

Сўнгги янгиликлар

02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  1 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  0 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  3 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  9 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  1 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3 22:22Янги мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг бошланиш вақти ва санаси аниқ!  1 22:06Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди  9 21:45Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  5 21:25Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қирғизистонга имкониятни бой берди  34 20:54Рио Фердинанд: "Руни – АПЛ тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи. Йиртқични Кейн, Ширер ёки бошқалар билан солиштирманг"  4 20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  2 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  7

Мухтор Қурбонов: "Мағлуб бўлган финалим кўпроқ ёдимда қолган" Янгиликлар

Мухтор Қурбонов: "Мағлуб бўлган финалим кўпроқ ёдимда қолган"

Ўзбекистон кубоги финалларининг рамзий терма жамоасидан ўрин олган Мухтор Қурбонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Навбаҳор" билан финалда ўйнаганмиз. Ўшанда "Навбаҳор" жуда яхши жамоа эди. "Дўстлик" билан ҳам финалда ўйнаганман. Кўпроқ эсда қолгани мағлубиятга учраган бўлсак ҳам "Нефтчи" таркибида 2002 йил финалда "Пахтакор"га қўшимча бўлимларда 3:6 ҳисобида имкониятни бой берганимиз. Ўша ўйин драматик тарзда ўтган эди. Гарчи 3 марта кубокда ғалаба қозонган бўлсам ҳам мана шу енгилган ўйинимиз кўпроқ ёдда қолган. Сергей Лебедев учрашувда икки маротаба автогол урганди. Ҳозиргача кўпчиликни ёдида қолган ўша финалда 1:3 ҳисобида енгилиб турганимизда 86 дақиқада жарима зарбасидан гол уриб ҳисобни қисқартирганман. Кейин бош ҳакам асосий вақтга қўшиб берган дақиқаларда Акмал Холматов тўп киритиб ҳисобни тенглаштирганди. Баҳс жуда қизиқарли кечган эди, афсуски қўшимча бўлимларда кучимиз етмай қолиб 3:6 ҳисобида имкониятни бой берган эдик. Умумий олганда ҳар бир финални ўз ўрни бор.

Бугун Ўзбекистон кубоги финалида "Бунёдкор" ҳамда "Насаф" жамоалари ўзаро беллашадилар. Бу ўйинда имкониятлар 50 га 50 деб ўйлайман. "Насаф" охирги пайтларда бир нечта ёшларни қўшган ҳолда битта таркибни ўйнатиб келмоқда, бу эса жамоа аъзолари бир-бирини яхши тушунишлари учун хизмат қилмоқда. "Бунёдкор"ни ёш футболчилари ўтган йилги оғир мавсумдан сўнг ҳозир анча ўсишга эришди. Бир сўз билан айтганда бугун қизиқарли ўйин гувоҳига айланамиз", - дейди Мухтор Қурбонов.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ. БАРЧА ФИНАЛЛАРНИНГ РАМЗИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика