UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   0 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  1 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  2 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  4 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  6 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  2 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  13 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  7 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  7 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  2

Мухтор Қурбонов: “Ғалабага бунчалик осон эришишимизни кутмагандим” Янгиликлар

Мухтор Қурбонов: “Ғалабага бунчалик осон эришишимизни кутмагандим”

Олий лиганинг 16-тур доирасида бўлиб ўтган, икинчи давранинг илк учрашувида “Шўртан” ўз майдонида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини қабул қилди ва йирик ғалабани қўлга киритди.

Ўйин якунида матбуот ҳизмати вакиллари билан ўтказиладиган анъанавий суҳбат давомида “Оқ бўрилар” бош мураббийи Муҳтор Қурбонов ушбу учрашув таасуротлари билан бўлишди.

Барчага аён “Нефтчи” турнир жадвалида 3-ўринда кетаётган жамоа. Шу сабабли ўйин анча қийин кечади деб кутгандик. Биринчи давранинг оҳирида ёмон натижаларни қайд этганлигимиз сабабли, давралар оралиғидаги 20 кунлик танаффусда ўз устимизда жиддий ишлашга, пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қилдик ва ўтган мағлубиятларни шу чиройли ғалабамиз билан “ювдик” деб ўйлайман. Ушбу танаффусда жамоадан кетганлар бор, уларнинг ўрнига келган янги Ботир Қораев,Сарвар Жўраев, Суннат Мамадалиев каби футболчиларимиз ҳам бор. Бу омил ҳам ўз самарасани бермасдан қолмади. Йигитлар бугун ишончимни оқлашганидан ҳурсандман ва уларга бунинг учун алоҳида ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бундан ташқари, бугун ғалабага бунчалик осон эришишимизни кутмагандик. “Нефтчи”дан кучли ўйин кутгандик. Сабаби, шу кунгача жорий чемпионатда фарғоналиклар 15 учрашувда атиги 9 та гол ўтказишган экан, бугун эса бир учрашувнинг ўзида тўртта гол рақибимиз учун ачинарли ҳол бўлди деб ўйлайман. Лекин бу билан меҳмонлар етарлича қаршилик кўрсатмади деб ҳисобламайман. Тўғри бизда ҳам ҳатолар кўзга ташланиб турди. Биргина Элдор Тожибоевнинг ноаниқ ҳаракати билан ўз дарвозамизга гол ўтказиб юбордик. Аммо йигитлар ўйинни тиклашга эришди ва бугун биз ғалаба қозондик.

Бугунги ғалабага “Нефтчи” жамоасининг баъзи футболчилари майдонга тушолмагани сабаб бўлдими ёки “Шуртан” таркиб жиҳатддан бироз ўзгаргани ўз самарасини бердими?

Доимий равишда ижобий натижаларни ва кучли ўйин намоиш этиб келаётган жамоа бир-иккита футболчиси сабабли ўз ўйинини йўқотиб қўйиши мумкин деб ўйламайман. Шу сабабдан, жамоамиздаги ўзгаришлар кўпроқ ёрдам берди деб ҳисоблайман. Кейинги учрашувларга ҳам жиддий тайёргарлик кўриб, мавсум якунига қадар муҳлисларимизни ҳурсанд қиламиз ва ишончларини оқлаймиз деган умиддаман.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика