Мухлисларнинг фикрича, Роналду Мессининг 2011/2012 мавсумдаги рекордини янгилайди

Aslanov Jasurbek
24 ноя 2014, 10:44
Испаниянинг "AS" нашри ўз ўқувчилари орасида сўров ўтказди.

Мухлисларга Португалия терма жамоаси сардори "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессининг 2011/12 мавсумда Испания чемпионатида урган 50та голли рекордини янгилай олиши борасида савол берилди.

Натижаларга кўра, кўпчилик бу саволга ижобий жавоб берган. 81,68% мухлислар Роналду бу мавсумда Мессининг муваффақиятини янгилай олади деб ҳисоблайди. 12 турдан сўнг Роналду ҳисобида 20та гол мавжуд.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com