UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  0 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  3 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  2 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   20 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  8 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1

Мухлисларни қайтар олий лига Янгиликлар

Мухлисларни қайтар олий лига

Ўтган йилги миллий чемпионатимиз бироз қизиқарли кўриниш олган бўлсада, у даражада катта ўзгаришларга сабаб бўлмади.

2016 йилги чемпионатимиз айрим мухлислар учун қизиқарли туйилган бўлса яна кимлардир учун оддий ҳолдек кўринди. Ҳаммасидан ҳам ОАВнинг ва Ўзбекистондаги бутун футбол мухлисларини Бухоронинг “Бухоро” жамоаси хайратга солди. Сабаби, “Бухоро”нинг ўйинларига мухлисларнинг ташрифи энг ками 17 500 дан ошса ошдики лекин камаймади. Ўтган мавсумдаги чемпионатимизда “Бухоро” жамоасининг “Насаф” билан бўлган учрашуви барчани ҳайрон қолдирди. “Бухоро” марказий стадиони 22 700 ўриндиқли бўлсада, “Насаф”га қарши учрашувни томоша қилиш учун 24 104 мухлис стадионга ташриф буюрди.

Бу 2016 йилги чемпионатимиз учун рекорд натижа ҳисобланади. Энди эса ўтган йилги чемпионатимизда энг кам мухлис қайси учрашувларга ташриф буюрганига назар солайлик. Статистикага қарайдиган бўлсак, 17-турдан ўрин олган “Бунёдкор”-“Сўғдиёна” қарама-қаршилигида стадионга 515 томошабин ташриф буюрган.  “Металлург”-“Нефтчи” учрашувига 512, “Локомотив”-“Сўғдиёна” 511, “Бунёдкор”-“Локомотив” 507, “Бунёдкор”-“Навбаҳор” 507, “Обод”-“Машъал” 471, “Обод”-Навбаҳор” 457, “Локомотив”-“Шўртан” 381, “Локомтив”-“Обод” 355, “Пахтакор”-“Обод” 352, “Олмалиқ”-“Бунёдкор” 318 ва “Пахтакор”-“Шўртан” учрашувини 204 мухлис стадиондан туриб бевосита томоша қилган. Бу ўтган йилги чемпионат баҳсларини томоша қилиш учун стадионларга энг кам ташриф буюрган мухлислар сони. Бундан кўриниб турибдики, хаттоки марказий ўйинларга ҳам кўпи билан 500 нафар мухлис стадионга ташриф буюрган. 500 нафар ишқибознинг ярмидан кўпи жамоаларнинг мухлислар клуби ҳисобланади.


Демак, ўтган йилги чемпионат баҳслари кўпчиликда унчалик қизиқиш хосил қилмаган эканда? Бунга нима ёки ким сабаб бўлмоқда? Хўш, мухлисларни стадионларга қайтариш учун клубларимиздан ёки футбол мутасаддиларидан нималар талаб қилинади? Телевидениеку 1-2 та учрашувларни ҳисобга олмаганда қолган ўйинларни тунги соатларда ёзиб олинган ҳолда эфирга узатди. Бу вақтда ҳамма ширин уйқуда бўлади. Кўпчилик футбол мухлислари чемпионат ўйинларида ким билан ким баҳс олиб боришини билмайдику қайси стадионда қайси вақтда ўйин бошланишини қаердан ҳам билсин. Яхшиямки биз ҳозир интернет асрида яшаяпмиз. Яхшиямки интернет журналистикасида фаолият юритаётган ОАВ вакиллари бор. Кўпчилик футболга қизиқадиган юртдошларимиз уяли алоқасидан интернетдаги футбол сайтларига кириб у ердан бемалол қайси ўйин қаерда ва қачон бўлишини билиб олишадин. Агарда шундай бўлса клубларнинг маркетинг бўлимини нима кераги бор? Тўғри, маркетинг бўлими ҳаракат қилаётгандир, лекин натижаси қани? Буларнинг сай-ҳаракати 500 кишилик ишқибозлар учунми? Мухлисларни стадионларга қайтариш учун авваламбор клублар маркетингида ишлаётганлар фаол бўлиши керак. Фақат стадион атрофига ўзларининг ўйинлари қачон бўлиши тўғрисида ёки ўз клубига тегишли расмли банерлар қўйиш керак эмас, балки одамлар гавжум бўлган жойларда реклама банерларини илиб қўйишлари керак назаримда. Ёки бўлмасам учрашувлар бўлишидан 1-2 кун аввал ойнаижаҳон орқали ҳам реклама қилса мақсадга мувофиқ бўлади. Кўпчилик мухлислар айтишади, “тақвим ўзгариши ва учрашувлар вақти иш вақтига тўғри келади” деб. Ўтган йили ёз ойида чемпионат ўйинлари ўртача 17:00 га белгиланди. шундай бўлсада мухлисларнинг стадионга ташрифи сезиларли даражада ошмади.



Янги мавсумнининг илк расмий учрашувини Қаршининг “Насаф” жамоаси ОЧЛнинг “плей-офф” ўтиш баҳсида Баҳрайннинг “Ал Хидд” жамоасига қарши баҳс билан бошлаб берди. Ушбу ўйин мухташам “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтди. Учрашувни томоша қилиш учун стадионга 2888 мухлис ташриф буюрди. Бу бошланиши. Ички чемпионатимиз бошлангунича яна 1 ой вақт бор. Бу орада клубларимиз ОЧЛ мусобақасида иштирок этишади. Ўтган йили олий лиганинг 1-турида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз уйида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасини қабул қилганди. Ўша учрашувни томоша қилиш учун стадионга камида 18 000 ишқибоз ташриф буюриб ўз севган жамоасини қўллаб-қувватлаганди. Ҳар доим 1-турда мана шундай кўрсаткич айрим жамоаларда бўлиб туради ва чемпионат ярмига келиб қолганда ўз-ўзидан ушбу кўрсаткич кескин даражада пасайиб кетади. Cўнгги йилларда мухлисларнинг стадионларга ташрифи антирекордни қайд этмоқда. Клубларимиз томонидан қандай қилиб мухлисларни стадионларга таклиф қилиш мумкин? Совринли лотереялар ташкил этиш керакми ёки бошқа йўлини излаб кўриш керакми? Нима бўлганда ҳам мухлисларни стадионларга қайтариш керак. Бунинг учун олий лигадаги клубларнинг маркетинг бўлимлари тинмай ишлаши керак.  

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика