Мухлислар ўйин вақтида Пьянични лўли деб аташди

Alisher
25 сен 2019, 17:45
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич Италия чемпионати 5-тури доирасидаги "Брешия" (2:1)га қарши ўйинда ҳақоратланди.

Босниялик футболчи бу ўйиндаги ғалаба голини уришга муваффақ бўлди.

"Брешия" ишқибозлари эса ўйин пайти Пьяничга "лўли" деб бақиришди.

Қайд этиш керакки, бу А Сериянинг жорий мавсумида юз бераётган тўртинчи ҳолатдир.

Олдинроқ, ирқчилик ҳақоратларига Ромелу Лукаку, Франк Кесси ва Далбертлар учраганди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football Italia