UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  2 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  25 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  18 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  140 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7

Мухлислар “Нефтчи”ни табриклашди Янгиликлар

Мухлислар “Нефтчи”ни табриклашди

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 2018 йилги Суперлига баҳсларида иштирок этиши маълум бўлди.

Дарҳақиқат, бу хабар "Нефтчи" ва унинг содиқ мухлисларига чексиз қувонч бағшида этди.  25 январь куни эрталабдан фарғоналик мухлислар “Нефтчи” жамоаси футболчиларини табриклаш учун “Нефтчи” СК стадионига етиб келишди. Жамоа аъзолари машғулотлар майдонида кўриниш беришлари билан ҳақиқий байрам бошланди.

 
Ишқибозлар дўмбира ва карнай-сурнай садолари остида уларни қарши олишди ҳамда машғулотларни тўлиқ кузатиб боришди. Жараён якунлангач, мухлислар футболчиларни бу қувончли воқеа билан табриклашди. Фурсатдан фойдаланган ҳолда, мухлисларни суҳбатга тортдик. Жамоанинг ашаддий мухлисларидан бири Сайдулло Қирғизбоев қуйидагича фикрларни билдириб ўтди.

– Биринчи ўринда, барча “Нефтчи” мухлисларини Супер лигада иштирок этишимиз билан табриклаймиз. Кеча оқшом бу хабарни матбуотда ўқиб жуда ҳам хурсанд бўлдик. Илк хаёлимга келган фикр мухлислар билан бирлашиб, “Нефтчи” қароргоҳига бориш ҳамда жамоа футболчиларини табриклашни режа қилдик. Қийин даврларни бошдан ўтказган футболчиларга руҳий далда бўлиш истагида машғулотларга ташриф буюрдик. Мухлислар номидан Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳамда ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджоновга катта раҳмат айтамиз. Айнан ушбу раҳбарларимиз жамоамизни қўллаб-қувватлашди. Янги мавсумдан умидимиз катта ҳисобланади. Футболчиларга шуни айтмоқчиманки, ўтган йилги натижаларни унутган ҳолда, фақат олға боришсин.

Биз хар доим “Нефтчи” билан биргамиз! Қийин кунларда ҳам ғалабаларга бой дамларда ҳам уларни ёнида бўламиз,  – деди Сайдулло Қирғизбоев.

Қудратилло Маҳмудов – “Нефтчи” шонли тарихга эга жамоа эканлигини барчамиз яхши биламиз. Очиғи, Фарғона аҳли “Нефтчи”нинг тақдиридан жуда ҳавотирда эди. Ниҳоят, биз кутган кунлар етиб келди. Ҳозир хурсандчилигимни сўз билан ифодалай олмайман. Мухлислар клуби билан биргаликда янги мавсум учун тайёргарлик ишларини бугундан бошлаб юбордик. Янги мавсумда “Истиқлол”даги ўйинларда “Нефтчи”нинг ҳақиқий 12-ўйинчисига айланамиз ва муваффақиятларда уларга ҳамрох бўлмоқчимиз.

Абдулазиз Абдувоҳидов – Эрталабдан “Нефтчи” машғулотларига келдик. Ҳақиқат ҳам футболчилар бизнинг ташрифимиздан бошлари осмонга етди. Жамоа машғулотларини байрамга айлантирдик. Бу албатта уларнинг кайфиятини кўтарди. Тўғри ҳозир мавсум бошланишига оз қолди. Лекин “Нефтчи” мураббийлари тез фурсат ичида жамоани етарли даражада кучайтириб оладилар деган фикрдамиз. Чунки мураббийлар билан суҳбатда бўлганимизда қисқа вақт ичида таркибни кучайтириш борасида муаммо бўлмаслигини айтиб бизни яна мамнун этишди,- деди “Нефтчи” мухлиси Абдулазиз Абдувоҳидов.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика