UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  4 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  3 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  3 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  13 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  3 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  466 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2

Мухлислар минбари. Пул футболчини бузадими? Янгиликлар

Мухлислар минбари. Пул футболчини бузадими?

Ўзбекистон футболи тарихидаги энг яхши футболчилардан бири Одил Аҳмедов фаолиятини якунлаганини расман маълум қилди.

Одил Аҳмедовга кўп жиҳатдан ҳавас қилса арзийди. Айниқса, унинг "Пахтакор"га бўлган садоқатига қойил қолмасдан илож йўқ. Эсингиздами, "Бунёдкор" олий лигага чиқиб, жуда катта пуллар эвазига кўпчиликнинг бошини айлантирган йиллар... 

"Бунёдкор" деярли барча кучли футболчиларни бирин-кетин ўз сафига қўшиб олган, лекин уй, машина ва катта маош каби ваъдаларга қарамай, Одил Аҳмедов барибир "Пахтакор"да қолганди. Чунки садоқат ҳаммасидан устунлик қилган. Бу ҳақда у ўз интервьюсида ҳам айтиб ўтди.

Кейин шундай бўлдики, Аҳмедов чет элда ўйнашга, таъбир жоиз бўлса яхши пул топишга ҳам улгурди. Буларнинг ҳаммасига вақт етди. 

Энди бир ўйлаб кўринг, ҳозир ўзбек футболида вазият ўзгарганми? Ҳозир ҳам Одил Аҳмедовга ўхшаган ўз клубига содиқ футболчилар борми? Ёки пул ҳаммани бузадими? Марҳамат, бу ҳақда фикрингиз бўлса, изоҳда қолдиринг.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика