UZ

Сўнгги янгиликлар

17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  0 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  0 16:33Ўзбекистон Кубоги. “Бунёдкор” — “Локомотив”, “Бухоро” — “Наманган ФА”, “Қўқон-1912” — Қизилқум”, “Замин” — “Андижон ФА”  0 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  6 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  4 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  4 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  3 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  5 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  7 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  4 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  22 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1

Таҳлил. Мухлислар эффекти, жамоавий ҳаракатлар уйғунлиги ва самарали селекция — ўзгараётган "Андижон" ҳақида Янгиликлар

Таҳлил. Мухлислар эффекти, жамоавий ҳаракатлар уйғунлиги ва самарали селекция — ўзгараётган "Андижон" ҳақида

Суперлиганинг бундай стартини ҳеч ким кутмаган бўлса керак.

Чемпионлик учун курашаётган жамоалар бир четда қолиб ўртамиёналар бошдан баланд сакрамоқда. Турнир жадвалидаги биринчи ўринда ким турганига қаранг? 5 та турдан сўнг "бургутлар" чўққининг учига чиқиб олишди. Аввал ҳам Андижонда икки лига орасида худди лифт каби чиқиб тушиб юрадиган жамоа бор эди.   Амбицияларига эга бўлмаган, бир йилда икки маротаба таркиб, 3 та мураббий алмаштирадиган жамоани биламиз. Лекин биз ҳикоя қилаётган "Андижон" умуман бошқа клуб.

Барқарор молиялаштириш муваффақиятлар калити

Аввалги йилларда клуб молиявий томонлама қанчалик қийналганидан хабарингиз бор. Шундай вақтлар бўлганки, "Андижон" сафар учрашувларида яшаш учун меҳмонхоналардан қарз бўлиб юрган. Легионерлардан қолган "мерос"лар қийнаб келган. Дастлаб Журъатбек Қувватов бу борада илк қадамларни ташлаган бўлса, кейинчалик клубни "Ўзавтосаноат" қарамоғига олди. Футболда жамоанинг келажаги, бугуни, селекцияси, натижалари барчаси молиялаштиришга бориб тақалади. Улуғбек Рўзиқулов раҳбарлигидаги "Ўзавтосаноат" эндиликда "Андижон"ни барқарор равишда таъминлаб келмоқда. Бугунги кунга келиб клубнинг ҳеч кимдан қарзи қолмаган. Мазкур омил ОФК лицензиялашида муҳим аҳамият касб этади. Сўнгги ойларда клуб Туркиядаги йиғин қарзлари, Шахром Самиевнинг аввалги клуби "Милсами"га трансфер суммалари барчаси ўтказиб берилган. Айнан "бургутлар"нинг баланд парвозида биринчи галда аниқ ҳомийга эга бўлганини ва молиялаштириш тизмли равишда олиб борилаётганини сабаб сифатида келтиришимиз мумкин. Фикримча, "Андижон" бу масалада олдинда бораётган водийдаги ягона клуб ҳисобланади. Умуман бу ижобий ўзгаришлар Улуғбек Мирзаев директорлиги даврида бошланган бўлса, энидиликда Элбек Саматов бошчилигида давом этмоқда. 

Мухлислар эффекти

Ўзбек футболининг қайнайдиган нуқтаси водийда жойлашган. "Навбаҳор" ва "Нефтчи" мухлисларига ҳурмат сақлаган ҳолда айтамизки, перформанслар ва ажойиб атмосфера яратишда "Андижон" мухлислари ҳар бир ўйинда янгиликлар яратмоқда. Футбол бўлган куни "Андижон"да байрам. Ютган куни эса икки карра байрам. Уларнинг қўллаб-қувватлаши фонида югурмаётган футболчи ҳам охирги дақиқада гол уриб кета олади. Мухлислар шунга мажбур қиладиган кучга эга. Томошабинлар ташрифига оид қизиқарли факт шуки, бу йилги рекорд айнан "Андижон"га тегишли бўлиб турибди. Хусусан, "Андижон" - "Насаф" учрашувини 14 861 киши стадиондан кузатган. 2-турдаги "Бунёдкор"га қарши баҳсга 10 140 нафар мухлис қадам ранжида қилган. Иккинчи турда фақат "Навбаҳор" яхшироқ кўрсаткичга эга бўлди, 10 362 томошабин. 

Тўғри селекция. Жамоавий ҳаракатлар уйғунлиги ва ёшларга эътибор

Рубин Хебайнинг "Андижон"ни тарк этиши ҳавотирларни юзага келтиргани аниқ. Лекин Хомяков ва раҳбарият селекция жараёнида уларнинг ўрнини муносиб тўлдира олди. "Металлург"да йўқолиб қолган Бектемир Абдуманнонов 5 та турда 5 та ассист қайд этди. Шаҳром Самиев 3 та баҳсда майдонга тушди ва 2 та тўп киритди. Лука Згурский ҳам голлари ҳисобини очиб олди. Ислом Маматказин ҳозирча асосий кашфиёт футболчи бўлиб турибди. Кичик Маматказин Илдарнинг ўрнини билинтирилгани йўқ. 5 та баҳсда у рақиблар дарвозасига 3 та гол урди. Дастлабки 5 та турда "бургутлар" умумий ҳисобда 11 та гол урди. Ўтган йилги билан солиштирганда катта ўсиш ҳисобланади. 2023 йилнинг 5 та беллашувида жамоа бор йўғи 2 бор дарвозага йўл топа олган, 3 мағлубият, 2 ғалаба, 6 очко тўплаган ҳолда 9-ўринда кетаётганди. Бундан ташқари клуб таркибга янги футболчиларни жалб қилиш жараёнида уларнинг келажакда ҳам фойда келтира олишини ҳисобга оляпти. Масалан, Максим Сарраф ва Лука Згурски 2005 йилда туғилган бўлиб, ЦСКА жамоасидан жалб қилинди. 

Барҳам берилаётган серия ва анъаналар 

— "Бургутлар" 16 йилдан сўнг "темирйўлчилар"ни меҳмонда таслим қилишни уддасидан чиқди. Жамоа бу ишни сўнгги маротаба 2007 йил бажарганди. Ўшанда Дониёр Ҳамидуллаевнинг ягона голи ғалабага сабабчи бўлган. 

— Жамоа 2-турда ўз майдонида "Бунёдкор"ни енгганди. Бу уларнинг "қалдирғочлар" устидан қўлга киритган биринчи ғалабаси эди. Ўша куни Александр Хомяков шогирдлари тарихда илк бор "Бунёдкор"га 3 тадан кўп гол урди.

— Андижонликлар 3-турда Тошкентда "Сурхон" меҳмони  бўлди. Бу оқшомда жамоа рақиби дарвозасига 3 та гол урди. Мазкур ҳодиса сўнгги маротаба 2001 йилги мавсумда рўй берган эди. Аниқроқ қилиб айтганда "бургутлар" 23 йилдан сўнг сафарда термизликлар дарвозасига 2 тадан ошиқ тўп киритди. 


Хўш, "бургутлар"нинг парвози яна қанча тур давом этади? Мақолани Александр Хомяковнинг фикрлари билан тугатаман:

"Ғалабаларга эришаяпмиз, ҳозир эндигина 5-тур. Олдинда узоқ мавсум бор. Барча жиҳатларни ҳисобга оламиз. Жамоа таркибида сифатли ўйин намойиш этадиган футболчилар бор. Биз ўйинлар давомида кучайиб боришимиз керак. Ҳозир чемпионат якуни ҳақида олдиндан бирон фикр айтиб бўлмайди. Ишлашда давом этишимиз зарур",- дейди Хомяков. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика