UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  1 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Мухлислар билан иши йўқ клублар ёхуд Суперлиганинг 5 та жамоаси уй учрашувларини бошқа стадионларда ўтказади Янгиликлар

Мухлислар билан иши йўқ клублар ёхуд Суперлиганинг 5 та жамоаси уй учрашувларини бошқа стадионларда ўтказади

Клублар мавсумни қайси стадионларда бошлаши аниқ бўлди.

Лига Суперлига стадионлари сифатини яхшилаш йўлидаги ишларни давом эттиради. Шундан келиб чиқиб, 2024 йилги мавсум стартида айрим клублар ўз уй аренасида учрашувлар ўтказа олмайди. 



Эҳтимолий Суперлигага қайтиши мумкин бўлган "Динамо"нинг 2024 йилги мавсум Самарқанд шаҳрида ўйнай олмаслиги ўтган йилнинг 11 апрел санасида расман маълум қилинганди. "Қизилқум"нинг Навоийда расмий ўйинларни қабул қила олмаслиги эса 16 март куни билдирилган. Шундай асос билан Бекободдаги стадионда Суперлига ўйинларини ўтказиш тўхтатилган. Термиздаги стадион эса янги мавсум стартига тайёр бўлмайди. 

Шунингдек, Лига "Локомотив" клубини 2024 йилги мавсумнинг иккинчи ярмидан бошлаб стадиони Суперлига учрашувларини қабул қила олмаслиги тўғрисида огоҳлантирди. Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида ҳам деярли шундай ҳолат бўлиб, футбол клубини олдинда кутаётган эҳтимолий ўзгаришлардан келиб чиқиб, стадионга нисбатан санкция киритилади. 

Маълумки, 2023 йилги мавсумда ОКМК, "Бобур Арена", "Бунёдкор", "Жар", "Сўғдиёна" каби стадионлар майсаси тўла янгиланди. 2024 йилда Динамо ва Сурхон арена улар сафига қўшилиши режалаштирилган. Навоий ва Бекобод шаҳридаги стадионларнинг келгуси режаси қандай эканлиги борасида аниқ ахборот ҳозиргача йўқ. 

Суперлиганинг 2024 йилги мавсумига қуръа ташлаш учун Лига 14 клуб мавсумни қайси аренада бошланишини аниқлаб олиши керак эди. Бу йўлда Лига ўтган йилги мавсум ниҳоясига етиши билан ҳаракат бошлаган бўлиб, ўрганишлар натижасига кўра стадиони талабга жавоб бермаслиги аниқ бўлган клублар 10 январга қадар бу муаммони ҳал қилиши белгилаб қўйилганди.

Эндиликда "Олимпик" мавсумнинг дастлабки уч турини "Жар" стадионида ўтказа олмайди. ЎФА режасига кўра, мартнинг биринчи ярмида "Жар" ОФК мусобақасига мезбонлик қилади. Шунинг учун "Олимпик" мавсумни "Бунёдкор"да бошлайди. 

Стадиони мавсум учун қабул қилинмаган "Динамо" Жиззахда, "Қизилқум" эса Бухорода ўйнайдиган бўлди. Бунда клуб мухлисларининг ўйинларга ташрифи масаласи ҳам инобатга олинди. 

"Сурхон Арена"ни мавсумнинг иккинчи ярмидан бошлаб ишга тушириш режалаштирилган. Унга қадар клуб "Пахтакор" билан бир аренадан фойдаланишда давом этади. "Металлург" эса ОКМК уйидан фойдаланиб туради. 

Лига тез орада Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташланадиган санага ойдинлик киритади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика