UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  1 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  0 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  0 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  2 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  10 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  5 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  6

Мутолаа учун. Кетолмайсан ҳам, қололмайсан ҳам: Азарнинг "Реал"да келажаги борми? Янгиликлар

Мутолаа учун. Кетолмайсан ҳам, қололмайсан ҳам: Азарнинг "Реал"да келажаги борми?

Сўнгги йиллардаги энг муваффақиятсиз трансферлардан бири ҳақида гаплашамиз.

Эден Азар 2019 йилнинг ёзида ўз орзусини амалга оширди ва "Челси"дан Мадриднинг "Реал" клубига ўтди. "Қаймоқранглилар" ўйинчи учун 115 млн евро тўлашди. Ушбу трансфер "қироллик клуби" учун энг қиммат ва энг муваффақиятсизларидан бири бўлди.

Бельгиялик формаси чўққига чиққан пайт Испания пойтахтига йўл олди. У АПЛнинг энг яхши ўйинчиларидан эди ва "бланкос"да Криштиану Роналдунинг ўрнини эгаллайдигандек эди. Аммо, барчаси тескари қараб кетди.

Азарнинг "Реал"даги муаммолари деярли бирдан бошланди. Бельгиялик "қироллик клуби" ихтиёрига мавсумолди илк тайёргарлигидаёқ ортиқча вазн билан келди. Эден таътилда 5 килограмм йиққанини тан олди.



Футболчи бунда ҳеч қандай ёмон нарсани кўрмади, аммо мухлислар ва айрим экспертлар бирдан Азарнинг ишга билан муносабати жиддиймаслигидан гумон қилишди. Агар Эден майдонда ўзини яхши кўрсатганда, ҳозир бу воқеани ҳеч ким эсламаган бўларди ҳам. Аммо, бу рўй бермади.

Бельгияликнинг "қироллик клуби"даги асосий муаммоси жароҳатлар бўлди. Улар бошидан футболчини таъқиб қилди. Азарда кўплаб жароҳатлар содир бўлди.

Ҳар бир янги жароҳат Эденни лазаретда янада узоқроқ муддатга қолдирди. Футболчи кетма-кет 3 ойдан ўтказиб юборган пайтлари ҳам бўлди. Азар "Челси"даги 7 йил ичида жами 21та ўйинни, "Реал"даги 2,5 йилда эса 61та баҳсни ўтказиб юборди.



Буларнинг барчаси Эденнинг самарадорлигига таъсир ўтказди. Бельгиялик 2019 йилдан бери "қироллик клуби" сафида жами 73та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 11та ассист қайд этди. "Қаймоқранглилар" тарихдаги энг қиммат ўйинчилардан биридан кўпроқ нарсани кутганлари аниқ.

BeSoccer портали тадқиқотларига кўра, Азар майдонда бўлган кам "Реал" энг кам гол ургани маълум бўлди. Футболчининг ўзи сўнгги бир ярим йилда бирорта ҳам гол ура олмади. Эденнинг "қироллик клуби"даги энг яхши самарадорлиги – 2019/20 йилги мавсум 1та гол ва 6та ассист.

Бельгиялик мавсумдан-мавсумга камроқ ўйин амалиёти олмоқда. "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "бланкос"нинг кўплаб турнирларда иштирок этиши сабаб ёзда Азарнинг жорий мавсумда муҳим ролни олишини айтди.

Аммо, ҳозирги пайтда Эден Ла Лигада фақатгина 3та ўйинда майдонга тушди. У майдонда ҳар бир ўйинда ўртача 32 дақиқа ўйнади, бу эса унинг фаолиятидаги энг ёмон натижа. Бельгияликка доим ҳам ҳаттоки иккинчи даражали турнирларда ҳам ишонишмайди, шу сабаби унинг Испания чемпионати ёки Чемпионлар лигасида тез-тез ўйнаш эҳтимоли кам.



Вазиятни ҳисобга олса, Азарнинг "Реал"да қолишидан маъно йўқ. Эден ҳозирда қанотда ўйнаётган Винисиус ва Родригога рақобатда ютқазмоқда. Миш-мишларга кўра, жорий трансфер ойнаси "қироллик клуби" бельгияликни трансферга қўйган биринчиси эмас. Аммо, "бланкос" ҳали ҳам ўйинчи бўйича аниқ таклиф олмади. "Қаймоқранглилар" шунчаки футболчи билан хайрлашишлари эмас, у билан шартнома имзолашга кетган пулларни ҳисобга олса, фойда олишлари керак.

"Ҳаммаси яхши десам алдаган бўламан. Юракдан ишлаяпман, аммо ўйнамаяпман. Аммо, менда мураббийга эътироз йўқ. Биз мавсум старти олдидан гаплашдик, у мендан энг яхши сифатларимни кўрсатишни сўради. Ҳаракат қиляпман ва вазиятни қабул қиляпман. Ҳар куни машғулотларда жамоага нимадир беришимни кўрсатиш учун интиляпман, сабаби мен буни қила оламан. Аммо, вазият боши берк кўчада", – деди Азар жаҳон чемпионати учун танаффус олдидан.

Эден ЖЧ-2022га Бельгия терма жамоаси сардори сифатида йўл олди. Футболчига берилган ишонч турнирда яхши иштирок этишига ва клубдаги ҳолатини яхшилаши мумкинлиги бўйича тахминлар бўлди. Аммо, бу амалга ошмади – бельгияликлар омадсиз иштирок этишди ва гуруҳдан чиқа олишмади.



Жаҳон биринчилиги Бельгия учун тўлиқ муваффақиятсизлик билан якунланди, шундан сўнг бош мураббий Роберто Мартинес истеъфога чиқарилди. Табиийки, Азар учун қандайдир қайта уйғониш ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмасди. Бундан ташқари, у жаҳон чемпионатидан сўнг Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Эден бошланмаган бўлса ҳам, "Реал"даги даври якунига етиб келаётганини тушунади. Унинг "қаймоқранглилар" билан шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Бельгиялик мавсум ўртасида ҳаётини тубдан ўзгартириб юбормоқчи эмас, аммо "қироллик клуби"дан ёзда кетишини қабул қилади.

Футболчи учун бош даъвогарлардан бири "Ал-Насср" ҳисобланади. Бу жамоа устози Руди Гарсия ўйинчини "Лилль"да шуғуллантирганини ҳисобга олса, ҳақиқатдан ҳам эҳтимолий вариант. Аммо, Европадаги фаолиятини якунлашнинг бундай шафқатсиз варианти Азарни қониқтириши қийин. Саудия Арабистонига совринларни ютиш учун боришмайди.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика