UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42"Манчестер Сити" собиқ ҳужумчиси фаолиятини якунлади  1 12:18Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қозоғистондаги халқаро мусобақада қатнашади  0 12:00Суперлига. ОКМК — "Бухоро". Превью  0 11:41Суперлига старти олдидан. Бахтиёр Ашурматов: "Чемпионлик учун кураш 3 та жамоа ўртасида кечади, бу йил қизиқарли Суперлига кўрамиз"  7 11:25Осиё Кубогига тайёрланаётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугундан йиғинга киришади  3 11:02Ўзбекистон U-18 Россия ёшлар термаси билан тўқнаш келади  2 10:43ЕЧЛ. Opta жамоаларнинг 1/4 финалга чиқиш имкониятларини баҳолади   16 10:08Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  14 09:53Расман. Аргентина U-23 терма жамоаси собиқ аъзоси ЦСКА билан шартнома тузди  2 09:27ФИФА томонидан аёллар терма жамоаларининг янгиланган рейтинги эълон қилинди  0 08:58МЮ жорий мавсум ушбу натижани қайд этган ягона жамоа  3 08:31Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди  10 08:00Бугун Суперлига-2025 мусобақасига старт берилади  3 07:27Элдор Шомуродов кечаги учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  14 02:54ШОМУРОДОООООВВВВ!! Элдорнинг голи "Рома"га ғалаба келтирди!  102

Мустафо Байрамов: «Навбаҳор»да бош мураббий менман!» Янгиликлар

Мустафо Байрамов: «Навбаҳор»да бош мураббий менман!»

Футболчилик фаолиятининг асосан Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасида ўтказган Мустафо Байрамов бутсаларини михга илганидан сўнг ўзини мураббийликда синаб қўришда аҳд қилиб, масъулиятли вазифада иш бошлади.
«Навбаҳор» мутасаддилари Байрамовнинг қадли жамоасида мураббий сифатида ҳам ишлаши учун унга имконият беришди. Мана кўп йиллардан буён Мустафо Жеферович Наманган жамоаси мураббийлар штабида меҳнат қилиб келмоқда. Байрамовда «А» тоифадаги мураббийлик лицензияси борлиги унга жуда қўл келмоқда дейиш мумкин. Чунки ушбу лицензия туфайли мураббий ҳамон клубдаги фаолиятини давом эттириб келмоқда. Охирги беш йилни оладиган бўлсак, мазкур жамоада кўплаб мураббийлар ишлаб кетди. Уларни ҳар бирини санаётганда очиғи, адашиб кетасан киши. Ҳаттоки клуб раҳбарияти барқарорликка эришиш мақсадида хориждан ҳам мураббийлар олиб келишди. Уларда керакли лицензия йўқлигини Мустафо Байрамов билинтирмади. Сабаби керакли лицензияга эга бўлмаган бош мураббий қоғозда маслаҳатчи ёки катта мураббий сифатида кўрсатилди. Бош мураббий сифатида эса қоғозда Мустафо Байрамов гавдаланди. Очиғи, бу биргина «Навбаҳор» билан боғлиқ холат эмас. Бошқа клубларда ҳам шунга ўхшаш вазиятни кўриш мумкин.

Бу йилги мавсумга Усмон Асқаралиев бошчилигида тайёргарлик кўрган «Навбаҳор» чемпионатнинг дастлабки ўйинларида қониқарли натижа қайд эта олмади. Оқибатда Асқаралиев соғлиги борасида шикоят қилиб, шифохонага ётиб олди. Шундан сўнг бошқарувчилик тўлалигича Байрамовнинг қўлига ўтди. Аммо оралиқ танаффусда клуб раҳбарлари мураббийлар штабига Роберт Гайни олиб келди. Шундан сўнг кўпчилик бош мураббийлик амалда Гайнинг гардагина юклатилганлиги тўғрисида фикрлай бошлади. Аммо қоғозда ҳануз Мустафо Байрамов бош эканлиги кўрсатилмоқда.
Мустафо Жеферович билан ўзаро муносабатларимиз яхши эканлиги сабабли мураббий бугун шахсий қўл телефонимга тўсатдан қўнғироқ қилди...

  • «Негадир, охирги пайтларда ОАВда «Навбаҳор» бош мураббийи сифатида Роберт Гайни айтишмоқда»,  дея гап бошлади Мустафо Байрамов. «Ваҳоланки, аслида жамоада бош мураббий менман!»

- Яқинда, аниқроғи 10 август куни Косонсойда бўлиб ўтган «Навбаҳор»  Нефтчи баҳсини бевосита стадионда кузатиш мақсадида ўйинга борганимизда, бир нарса эътиборимизни тортмасдан қўймади. Яъни, ўйин пайтида Роберт Гай бош мураббийларга хос тарзда кийиниб, майдон четида йигитларга ўзи кўрсатма бериб турди. Боз устига танаффус пайтида кийиниш хонасига ҳам футболчиларни Гай олиб кириб кетди. Сиз эса бу вақтда захирада футболчилар билан машғулот ўтказардингиз. Табиийки буни кўрган ҳар қандай мухлис ҳам амалдаги бош мураббий Роберт Гай эканлигини тушуниб етади.
- Биласизми, ўйинга Роберт Сергеевич кўйлак, шим ва туфли кийиб келади. Шунинг учун қандай қилиб у бундай  холатда майдонга тушиб, захира футболчилари билан машғулот ўтказди! Гай «Навбаҳор»да катта мураббийдир! Бош мураббий эса менман! Танаффус чоғида ўйинчиларга кийиниш хонасида Гай кўрсатма бераётганида, захирадаги йигитларни ўзини ташлаб кетмасдан, улар билан мен шуғулламан. Мухлислар нима деб ўйлашса, ўйлайверишсин.

- Қаерда кўргансиз, катта мураббий костюм шимда, бош мураббий спорт кийимларида ўйинга келганини?!
- Айтдимку, Гай шундай кийинади деб! Балки бу унинг имиджи бўлиши мумкин. Бу борада ундан сўраганингиз маъқул. Менга костюм-шим кийиб, галстук тақиш ёқмайди. Шунинг учун доим спорт кийимларидан фойдаланаман. Яна қайтараман, «Навбаҳор»да бош мураббий менман!   

Исломбек Рустамбеков

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика