Муслин Арманистон термасини бошқариши мумкин

4 апр 2019, 21:50
Москванинг “Локомотив” клуби собиқ бош мураббийи Славолюб Муслин Арманистон терма жамоасига мураббий этиб тайинланиши мумкин.

Football 365 маълумотларига кўра, 65 ёшли мутахассис билан Арманистон футбол федерацияси мутахассислари музокара олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг “Локомотив”, “Амкар”, “Краснодар” клубиларида фаолият юритган мутахассиснинг сўнгги иш жойи Саудия Арабистонининг “Ал Фейх” клуби бўлган ва феврал ойида саудияликлар билан хайрлашган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football365