

Маълумотларга қараганда, футболчи жамоанинг муҳим фигураси бўлишни истайди ва бу борада кафолат сўрамоқда. Воқеалар ривожини АПЛ топ-клублари (биринчи навбатда "Ливерпуль") ва "Реал" кузатиб бормоқда.
Мусиала 2019 йилдан буён "Бавария" тизимида. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Бу мавсум 20 ёшли ярим ҳимоячи 8 ўйинда 1 та гол урди ва 2 та голли узатма етказиб берди.
"Transfermatkt" портали футболчини 110 миллион еврога баҳоламоқда.



