

Интернетда уларнинг баланд қаватли бино деразасидан мушукни отиб юборган видеоси тарқалди. Шу боисдан жамоа раҳбарияти футболчилар билан хайрлашди.
Маълумот учун, ҳимоячи Эдуин Куэро 1997 йилда туғилган, бу мавсумда 4 учрашувда майдонга тушган. Ярим ҳимоячи Давиде Баррето ҳам 1997 йилда туғилган, бироқ у ҳали учрашувда майдонга тушмаганди.
"Сулия" Венесуэла чемпионатида 10 турдан кейин 3 ғалаба, 5 дуранг, 2 мағлубият қайд этган ҳолда 7-ўринни эгаллаб турибди.



