UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  0 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   0 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  26 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  21 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  16 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  421 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  3 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  34

Муртазаев ёзнинг сўнггига қадар РПЛга йўл олиши мумкин Янгиликлар

Муртазаев ёзнинг сўнггига қадар РПЛга йўл олиши мумкин

"Тобол" вингери Роман Муртазаев ёзги трансферлар ойнасида РПЛ клубларидан бирига ўтишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда metaratings.kz сайти хабар бермоқда.

Август ойидан бошлаб Россия чемпионатида қозоғистонлик футболчиларнинг легионер деб ҳисобланмаслиги сабаб бу имконият туғилмоқда.

26 ёшли футболчи ўтган қишда Туланинг "Арсенал" клуби билан фаол тарзда музокаралар олиб борди, аммо трансфер сўнгги лаҳзаларда амалга ошмай қолди.

Муртазаевга шунингдек Самаранинг "Крилья Советов" ва Қозоннинг "Рубин" клублари қизиқиш билдирмоқда. Россиянинг бир неча клублари Қозоғистон чемпионатининг рестартидан сўнг ҳам уни кузатишда давом этишади.

Муртазаев ҚПЛ тўхтагунига қадар 2та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган эди. У шунингдек "Тобол" сафида ўқув-машғулот йиғинларида доимий равишда голлар урди.

Қозоғистон терма жамоаси футболчисининг клуб раҳбарияти билан келишуви бор. Унга кўра, РПЛнинг бирор-бир клубидан аниқ таклиф бўлса, у жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин. Муртазаевнинг Костанай клуби билан тузган шартномаси 2020 йилнинг сўнггига қадар мўлжалланган.


Манба: metaratings.kz

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика