UZ

Сўнгги янгиликлар

03:25Испания кубоги. "Атлетико" "Марбелла"ни мағлуб этди, Симеоне жамоасида кетма-кет 13-ғалаба!  0 01:20Кунья шу ойда Лондон клубига ўтиши мумкин  0 00:54Испания кубоги. "Барселона" меҳмонда "Барбастро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Левандовскидан дубль  3 00:32АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Брайтон"ни мағлуб эта олмади  7 00:12"Бухоро" икки легионер билан шартномани узайтирди  0 00:05А Серия. "Наполи" меҳмонда "Фиорентина"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, етакчиликка қайтди  0 23:41Биринчи ва иккинчи лига жамоаларида тўп тепган, легионерлар лимити сабаб "Насаф"ни тарк этган ҳамда "Фулад" матбуот котибини ишдан кетишига "сабаб бўлган" Ўткир Юсупов 34 ёшни қарши олди  2 23:33Расман: Шоҳруҳ Гадоев "Нефтчи" билан шартнома имзолади!  4 23:10Расман: Шохруз Норхонов "Бухоро"га қайтди!  6 22:53Расман: Элдорбек Суюнов водийнинг бошқа бир клуби аъзосига айланди  16 22:29Испания кубоги. "Барбастро" – "Барселона". Асосий таркиблар аниқ  4 22:13АПЛ. "Брайтон" – "Арсенал". Таркиблар аниқ  15 22:09АПЛ. "Манчестер Сити" ниҳоят йирик ғалаба қайд этди. "Челси" эса охирги дақиқаларда ғалабани бой берди ва бошқа натижалар  6 21:56Расман: Икром Алибоев – "Нефтчи" футболчиси!  9 21:41Ҳусанов "Ланс"нинг "Тулуза"га қарши ўйин учун қайдномасидан жой олмади. Нега?  4

Муроджон Зуҳуров: "Ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатдими, демак, пенальти бўлган" Янгиликлар

Муроджон Зуҳуров: "Ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатдими, демак, пенальти бўлган"

Суперлига 3-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилган “Бунёдкор” дарвозабони Муроджон Зуҳуров ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб, жумладан, шундай деди:

- Ушбу учрашувнинг қийин кечишини билардик. Сабаби, жамоамиз ёш футболчилардан таркиб топган ва тажрибаси камроқ. Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда айнан шу тажрибанинг камлиги боис, ўйинимиз қовушмади. Айниқса, жисмоний жиҳатдан озгина чарчаб қолдик. Аммо йигитлар ҳаракат қилишди. Натижада ғалаба қозондик ҳамда мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди.

Ўйиндаги пенальтилар хусусида тўхталадиган бўлсам, бор нарсани бор дейиш керак. Ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатдими, демак, пенальти бўлган. Йигитлар бироз концентрацияни йўқотиб қўйишди. Оқибатда кетма-кет тўп ўтказиб юбордик. Юқорида айтганимдек, тажрибасизлик ҳам озгина панд берди.

Иккинчи 11 метрли жарима зарбасини қайтарган вазиятимга келсак, ўша ҳолатда маҳоратимни намойиш этиш ва рақибни чалғитишга  ҳаракат қилдим ҳамда бунинг уддасидан чиқдим. Қайтган тўп унинг оёғига бориб тушганида ерда ётгандим, рақиб тўпни дарҳол тепмагани учун ҳимоячиларимиз менга ёрдамлашиб юборди ва тўпни эгаллаб олдим. Ғалабадан хурсандман!


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика