UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  6 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Мурод Холмуҳаммедов "Қўқон-1912" рекордчисига айлана оладими? Янгиликлар

Мурод Холмуҳаммедов "Қўқон-1912" рекордчисига айлана оладими?

"Қўқон-1912" Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Навбаҳор"га қарши баҳсда 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўйиндаги ягона голни қўқонликлар ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан урди. Шундай қилиб ҳимоячи "Қўқон-1912" сафида Ўзбекистон чемпионатида ўзининг 33-голини урди ва клуб тарихидаги тўпурарлар рўйхатида учинчи ўринга чиқиб олди.

"Қўқон-1912" таркибида чемпионат доирасида 40та гол урган Муҳиддин Абдувалиев бу борада мутлақ рекордчи ҳисобланади. Иккинчи ўриндаги Соли Қурбонов ҳисобида 34та гол мавжуд.

Ҳозир ўйнаётган футболчилардан Суҳроб Бердиев рўйхатда 7-ўринда бормоқда.

"Қўқон-1912" таркибида Ўзбекистон чемпионатида энг кўп гол урган футболчилар:
1.Муҳиддин Абдувалиев 40
2.Соли Қурбонов 34
3.Мурод Холмуҳаммедов 33
4.Рустам Абдуллаев 32
5.Ойдинбек Алиев 30
6.Зоҳид Нурматов 29
7.Суҳроб Бердиев 25
8.Носир Отақўзиев 24


Сизнингча Мурод Холмуҳаммедов "Қўқон-1912"да гол уриш бўйича биринчи ўринга чиқа оладими?


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика