UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  18 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 20:25"Барселона" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  16 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  3 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  10 19:34"Ньюкасл" — "Арсенал". Таркиблар маълум  12 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  17

Мурод Отажонов: "Футболда фонограмма бўлмайди" Янгиликлар

Мурод Отажонов: "Футболда фонограмма бўлмайди"

"Олимпик"га қарши баҳсдан (1:1) сўнг "Бунёдкор" устози Мурод Отажонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин бизга манзур келди. Шундай ўйинлар кўп бўлса, биз учун ҳам фойдали ҳисобланади. Бизда етарлича вазиятлар юзага келди. Менимча, дуранг ўйинга мос бўлди.


- Жамоа иккинчи бўлимда яхши ўйнаяпти. Биринчи бўлимда эса йўқолиб қоляпти...

- Бир томонидан, ўйин бошида мослашиш қийин бўлади. Иккинчи бўлимда эса бошқача ҳаракат қиляпти. Ўзгаришлар ҳам бунга таъсир қилмоқда. Футболда фонограмма бўлмайди, шу боис, нима воқеа бўлишини олдиндан билиб бўлмайди. 


- Жамоа 5 та ўйинда битта ғалаба қозонди, бунга сабаб нима?

- Статистикани ўзингиз айтиб турибсиз. Юта олмаяпмизми, демак, муамммо бор. Жамоада реализация бўйича муаммолар бор. Ўйинда вазиятларимиз бўлди, улардан фойдалана олганимизда ғалаба қозонар эдик.


- Даврон Эргашевнинг таркибда йўқлиги жамоага қанчалик таъсир қилмоқда?

- Албатта, унинг жамоага таъсири жуда катта эди. унинг ўрнини босиш учун ҳимояда ротация қилишга мажбурмиз.


- Даврон Эргашев 5 та ўйинга четлатилди. Клуб футболчи бўйича апелация берса бўлмасмиди?

- Биз апелация бердик, аммо ҳеч қандай ўзгариш бўлмади.


- Муҳаммаджонов ҳозир клубда. У терма жамоа билан бирга эмас.

- У терма жамоа билан икки томонлама учрашувда иштирок этди. У Аргентинага боради.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика