UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  183 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  31 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2

Мурод Исмоилов: "Турон"дан таклиф кутгандим" Янгиликлар

Мурод Исмоилов: "Турон"дан таклиф кутгандим"

Тажрибали мутахассис Мурод Исмоилов ва "Нефтчи" мухлислари ўртасида мулоқот ташкил этилди.

Жараёнда сайтимиз мухбири ҳам иштирок этди. Онлайн мулоқот савол-жавоб кўринишида мухлислар эътиборига ҳавола этилмоқда.

- Мурод ака, таклифимизга рози бўлиб биз билан суҳбатга киришганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. Айтингчи, футболга кириб келишингиз қандай бўлган?


- Таклиф учун раҳмат. Футболга кириб келишим бу анча ўтмишда қолган жараён. Шундай бўлса ҳам қизиқаётган экансиз, жавоб бераман албатта. Дастлаб Борис Петрович, кейинчалик Валерий Сидуновлар қўл остида Марғилон шаҳридаги болалар ва ўсмирлар мактабида шуғулланишни бошлаганман. Кейинчалик 9-синфни тамомлаган вақтимда, аниқ ёдимда бор, ёз ойларида "Нефтчи" ёшлари сафига қўшилганман.

- Мурод ака, бир неча йиллардан буён миллий чемпионатларимизда ишлаб келасиз. Мураббийлик фаолиятингизда энг эсда қоларли ўйин қайси бўлган?

- Бу борада ҳар кимнинг фикри ҳар-хил бўлиши мумкин. Ўзим учун 2015-йили "Истиқлол" стадионида ўтган "Нефтчи - "Машъал" учрашуви бўлган. Ўша ўйинда ҳужумчи Отабек Ҳайдаров захирадан майдонга тушиб 87-дақиқада гол урганди.




- Мурод ака, "Нефтчи"да ишлаётган даврингизда жамоа мураббийлар штабига Андрей Фёдоров ҳам келиб қўшилганди. Шундан сўнг жамоа 5 нафар ҳимоячи ўйнаш услубига ўтди. Бу вазиятни қандай изохлайсиз?


- Тўғри, "Нефтчи" мураббийлар штабига Андрей Фёдоров ҳам келиб қўшилгач ҳимоявий услубни ҳам қўллаб кўрганмиз. 5 нафар ҳимоячи билан ўйнаш таклифи Фёдоровдан чиққанди. У Россияда чемпионатида таниқли мутахассис Қурбон Бердиев билан ишлаган. Ўз тажрибасидан келиб шу таклифни берди ва биз бу услубни амалиётда қўллай бошладик. Бунинг сабаби, биз учун натижа жуда муҳим эди. Боиси "Нефтчи"нинг биздан олдинги бош мураббийи, жамоа афсонаси Юрий Саркисян мунтазам юқори натижалар кўрсатганди. Шундан келиб чиқиб клуб раҳбарияти ва жамоа мухлислари биздан ғалабалар талаб қилишаётганди. Ўшанда янгича услубда ўйнаш, ўйинни ўзгартириш жамоа учун зарур эди ва биз буни амалга оширдик.

- Ҳозирги футболчилар учун иқтисодий жиҳат биринчи ўринга чиқиб қолгандек. Авваллари футболчилар жамоа учун ватанпарварлик руҳида ўйин намойиш этишарди...


- Бу фикрингизга қўшилса бўлади. Ҳозир замон ўзгараяпти, футболчи учун энг муҳими ўйнайдиган жамоасининг молиявий имкониятлари бўлиб қолмоқда. Бизга мураббийларимиз ҳар доим биринчи ўринга футболни қўйишни ўргатишганди. Афсус, ҳозир ундай эмас.

Буни яна иккинчи томони ҳам бор, жамоа ҳам футболчи учун қайғуриши керак. Масалан узоққа бормайлик, "Нефтчи"да Юрий Саркисян қўл остидаги футболчиларга етарлича меҳр кўрсатарди. Иқтидорли футболчи Мансур Саидов бетоб бўлганида Саркисяннинг ўзи бош-қош бўлиб Тибетда даволанишига шароит яратган. Ёки Неъматулло Қуттибоев ва Андрей Фёдоровлар дисквалификация туфайли маълум муддат футболдан четда қолганларида ҳам "Нефтчи" уларнинг ойлик маошларини тўлаб борган. Жамоа ва футболчи ўртасида ўзаро ишонч шаклланиши лозим, шунда натижа ҳам бўлади.

Баъзи жамоаларда футболчилар алданиб қолган холатлар ҳам йўқ эмас. Шу сабабдан ҳар бир футболчи қайсидир жамоадан таклиф олса, аввал унга бериладиган маблағ ҳақида келишиб олаяпти. Уларни ҳам тўғри тушуниш керак, футболдаги умри қисқа бўлиши мумкин. Ўйнаётган даврида нимагадир эришиб олмаса, кейинчалик ёши ўтгач ишсиз қолиши ҳам мумкин. Ҳамма ҳам футболни тугатгач, мураббий ёки ҳакам бўлиб ишламайди.

- Мураббий сифатидаги фаолиятингизни илк бор қайси жамоада бошлагансиз?

- Қувасойнинг "Цементчи" жамоасида илк бор бош мураббий сифатида ишлагандим. Кейинчалик "Пахтакор" академиясида, ёшлар жамоасида ишладим. Асосий таркиб жамоасида ёрдамчи мураббий, бир оз муддат бўлса ҳам бош мураббий лавозимида ҳам фаолият олиб борганман.




- "Нефтчи" ҳақида фикрингиз қандай? Жамоадан таклиф тушса ишлаган бўлармидингиз?


- Ҳеч шубҳасиз ва муболағасиз "Нефтчи" мен учун ҳамиша қадрли бўлган. Ҳозирда Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги мураббийлар штаби жамоада яхши ишларни амалга оширишмоқда.

Қўлга киритилаётган ғалаба ва натижалар бизни хурсанд қилмасдан қолмайди. Худо ҳоҳласа "Нефтчи" бу йил Суперлигага қайтади. Биз бунга ишонаяпмиз ва умид қилаяпмиз.

Қачондир жамоадан таклиф тушса ҳеч қачон рад қилмайман. Қўлимдан келганича боримни бериб ишлашга тайёрман. Айтиб ўтганимдек, "Нефтчи" ҳамиша мен учун қадрли бўлиб қолаверади. Турлича фикр шаклланмаслиги учун айтиб ўтай, "Нефтчи"нинг ҳозирги мураббийлар штабига фақат омад ва ғалабалар тилайман. Биз мухлис сифатида жамоа учун ҳамиша дуодамиз.

- Исломбек Исмоилов "Турон" бош мураббийлигидан кетганидан сўнг клуб раҳбариятидан таклиф кутганмидингиз?


- "Турон"да Исломбекка ёрдам бериб келаётгандим. Бу жамоада жуда яхши ва самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда. Очиғи Исломбек бош мураббийликдан кетганидан сўнг клуб раҳбариятидан таклиф кутганман. Ҳозирда жамоа бош мураббийлигини қўлга олган Игорь Шквирин яхши ишлаяпти деб ўйлайман.

"Турон" узоқ муддатни кўзланган яхши лойиҳа. Клуб раҳбарияти билан мунтазам алоқада бўлиб келаяпман. У ерда жуда яхши инсонлар ишлайди. Исломбек Исмоилов ҳозир U-21 жамоасида бош мураббий сифатида ишламоқда. "Турон"га ҳамиша омад тилайман, юқоридаги айтганимдек клубда жуда яхши инсонлар ишлайди.


Онлайн мулоқот жараёнидан матнларни Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика