UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  1 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  2 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  4 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Мурод Исмоилов: "Совринли ўринлар учун курашиш имконияти деярли қолмади" Янгиликлар

Мурод Исмоилов: "Совринли ўринлар учун курашиш имконияти деярли қолмади"

"Насаф" - "Пахтакор" учрашуви якунлангандан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Мурод Исмоилов журналистлар саволларига жавоб бериб ўтди.
- Бугунги учрашувдв икки хил бўлим гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда Насаф жамоаси жуда яхши ўйин кўрсатди. Ҳимоячиларимиз хатосидан унумли фойдаланиб гол ҳам уришди. Иккинчи бўлимда футболчиларимиз ўзига келишди ва гол ҳам уришга эришишди.

- Сизни бугунги натижа қониқтирдими?
- Йигитларга раҳмат! Натижадан эса қониқдим дейиш ноўрин бўлади. Аммо иккинчи бўлимдаги жамоамиз ўйинидан ниҳоятда қониқдим. Рақиб жамоага ҳам раҳмат. Келган муҳлислар ҳам чиройли ўйин томоша қилишиб, баҳра олишди.

- Иккинчи бўлимда жамоалар майдонда ўнтадан бўлиб қолишди. Вазиятни қандай баҳолайсиз?
- Биринчи бўлим тугагандан сўнг, ўйинчилар ўртасидаги зиддиятли тортишув сабабли ҳакам Темурхўжа Абдухолиқовни ўйиндан четлатди.

- Биринчи бўлимдаги жамоангиз ўйини чиқмаслигига сабаб нима деб ўйлайсиз?

- Бугунги ўйин юқори босим остида ўтди. 7 очкони яқинлаштиришимиз керак эди. Ўйинчиларимиз биринчи бўлимда ўзига кела олмади, кўп хатоларга йўл қўйди.

- Жамоангиз ўйинчиларда интизом пасайиб кетмоқда. Улар ҳакамлар билан майдонда кейинги пайтларда кўп тортишмоқда?
- Футболчиларим атайин қўпол ўйнамади. Ҳимоячилар бўлар бўлмас ҳужумларни ўтказиб ҳам юбормаслик керак. Айнан Даврон Ҳошимовни ҳаракатларини қораламайман. Бугунги ўйиннинг аҳамияти юқорилиги ҳам бунга сабаб бўлди.

- Миладинович кубок баҳсида футболкасини улоқтирган эди. Унга нисбатан чора кўрилдими?
- Миладиновичга нисбатан раҳбарият томонидан қаттиқ молиявий жазо қўлланилди.

- Жамоангизнинг совринли ўринлар учун курашишдаги имкониятини қандай баҳолайсиз? "Насаф"нинг кубок финалидаги имконияти қандай деб ўйлайсиз?
- Жамоамизнинг совринли ўринлар учун курашиш имконияти деярли қолмади. Финал иштирокчиларининг имкониятини 50х50 деб ҳисоблайман
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика