UZ

Сўнгги янгиликлар

10:41А Серия тўпурарларидан бирига «Арсенал» ва «Ливерпуль» асосий даъвогар  0 10:07Ўртоқлик учрашуви. «Насаф» «Шахтёр»ни мағлуб этди  3 09:36«Андижон» икки нафар футболчини ижарага берди. Бири Қозоғистон чемпионатига йўл олди  0 09:01Гвардиола Ҳусановнинг ўйнига юқори баҳо берди  14 08:33АПЛнинг жорий турида ушбу кўрсаткич бўйича Ҳусанов тенгсиз!  5 08:00Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  6 07:18Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Ливерпул»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  6 07:02Бурчак зарбасидан гол ва ассистлар. Неймар «Сантос»га йирик ғалабани тақдим этди  5 02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1 02:39А Серия. Влаховичнинг голи меҳмонда "Ювентус"га ғалаба тақдим этди  0 00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  1 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  9 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  3 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  2 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0

Мурод Исмоилов: “Йигитларга эътироз йўқ” Янгиликлар

Мурод Исмоилов: “Йигитларга эътироз йўқ”

“Нефтчи” – “Сўғдиёна” ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Мурод Исмоилов иштирок этди.

- Аввало ўтиб кетган устоз ва мураббийлар куни қолаверса, яқинлашиб келаётган Ийд Қурбон Ҳайит байрами билан барчани табриклайман. Учрашув ҳақида тўхталадиган бўлсам, бугун кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик. Шунга қарамай ҳеч бир футболчига эътирозим йўқ. Бугун уларнинг бирортасини бор кучи билан ўйнамади дея олмайман. Йигитлар ижобий натижа учун ҳаракат қилди. Лекин бизни қийнаб келаётган “касаллик” яъни, яратилган вазиятлардан унумли фойдалана билмаслик бугун бизга яна панд берди. Йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз лозим эди. Бироқ ўзинглар кўрдинглар омад афсуски очиқчасига юз ўгирди – дея гап бошлади Мурод Музаффарович. 

- Бунга нима сабаб бўлди деб ҳисоблайсиз?

- Ушбу дурангдан кейин баҳона қиладиган ҳеч нарса йўқ. Стадионга келган ишқибозлар ва барча гувоҳи бўлди, жуда кўплаб вазиятларни кўкка совурдик. Охирги дақиқаларда ўйинчи алмаштираётганда ҳатога йўл қўйган бўлишимиз ҳам мумкин. Назаримда Акмал Холматовни бурчак тўпи тепилганидан сўнг алмаштиришим керак эди. Биргина буни сабаб деб ўйламайман. Йигитлар ёмон таассурот  қолдирмади. Айниқса иккинчи бўлимда улар яхши ҳаракат қилди. Лекин вазиятлардан фойдаланишга келганда совуққонлик етишмаяпти. Ўйин охирида биргина жарима зарбаси учрашув тақдирини ҳал этди. Биз учун бу жуда ҳам ачинарли холат бўлди.

- Жамоавий ўйинни ташкил этишда муаммо бордек туюлмоқда. Бу нима билан боғлиқ?

- Мен бундай деб ўйлайман. Олдинги баҳсларга нисбатан ўйинимиз яхши томонга ўзгариб бормоқда. 

- Бугун 4-5-1 тактикасидан фойдаландингиз...

- Ҳа, охирги вақтларда бу каби саволлар кўп учрамоқда. 4-5-1 тактикаси бу биргина ҳужумчи билан ўйнамоқда дегани эмас. Қанотдаги футболчилар ҳам иккинчи ҳужумчи вазифасини бажариши керак бўлган тактикадир. Уларни ярим ҳимоячилар деб эмас, ҳужумчилар дея аташ керак. Шу боис қанот футболчиларидан кўпроқ ҳужумга қўшилишини талаб қилмоқдамиз. Бу ҳозирча тўлиқ шаклланмади. Ишлашда давом этамиз. Имкон қадар ҳаракат қиляпмиз. Бу қанчалик ўзини оқлайди буни вақт кўрсатади. Лекин ниятимиз холис. Жамоани юқорига олиб чиқиш учун барчасини ишга соляпмиз. Инсонни ўйлагани ҳаётда ҳамиша ўзи истаганичалик бўлавермас экан. Бунга мисол тариқасида бугунги ўйинни кўрсатиш мумкин. Ҳеч ким мағлуб бўламиз ёки дуранг қиламиз деган мақсадда чиқмаганди. Буни йигитларнинг ўйиндан олдинги иштиёқида ҳам кўриш мумкин эди. Эътибор беринг бугун уч маротаба тўп тўсинга тегиб қайтди! Бу нарса футболда жуда камдан-кам холларда учрайди. Бу холат айнан бугун бизда рўй берди – дейди Исмоилов.    

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика