UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  0 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  0 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  13 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  0 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  9 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2

Мурод Исмоилов: "Ҳакамлик нозик мавзу..." Янгиликлар

Мурод Исмоилов: "Ҳакамлик нозик мавзу..."

"Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан сўнг майдон эгалари устози Мурод Исмоилов ўз фикрларини билдирди.
"Аввало мана шундай оғир об-ҳавода майдонга тушиб футбол ўйнаган йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Ташқарида ўтирган одамга иссиқ эди, майдонга тушиб югуриш эса умуман оғир эди. Ҳар иккала жамоа футболчилари яхши ўйнашди. Шогирдларим яхши ҳаракат қилишди, гол ҳам уришди, аммо бу голимиз инобатга олмади. "Насаф" жамоаси ҳам бугунги ўйинга пухта тайёргарлик кўришган экан. Бугунги ўйин танаффусдан кейинги илк учрашувимиз эди, шу боис футболчилар бироз секинроқ ҳаракат қилишди", - дейди Исмоилов.

"Олдинги Боянни биз ҳам "қидираяпмиз". Аммо жароҳат олиб икки йилни ўтказиб юборгани олдинги ҳолатига қайтиши қийин бўлади. Бундан ташқари унинг ёши ҳам ўтди, олдинги ҳолатига чиқиши учун кўп тер тўкиши керак бўлади".

"Ҳакамлик жуда нозик масала. Улар ҳақида гапирмай қўя қолайлик".

"Бугун биз икки ҳужумчи билан ўйнадик. Кейинги ўйинларда бундай тактикани ўйининг бошидан амалга оширишимиз мумкин".
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика