Мурод Исмоилов: “Гол уришда оқсаяпмиз”
20 сен 2014 20:42
Янгиликлар
Мурод Исмоилов: “Гол уришда оқсаяпмиз”
“Нефтчи” – “Металлург” (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Мурод Исмоилов иштирок этди.
- Авваламбор бугунги ғалаба билан мухлисларимизни табриклайман. Улар бугун бизни яхши қўллаб-қувватлашди. Ўйинга келадиган бўлсак, йигитлар бироз оғирроқ харакат қилишди. Аслида учрашувга тайёргарлик яхши бўлганди. Лекин негадир четдан кўрганда оғирроқ харакат қилишгандек туюлди. Шунга қарамай бугун ғалабага эришдик. Ўйинга тайёрланиш жараёнида ҳар бир чизиқ бўйича махсус ҳозирлик кўрилганди. Афсуски ўйлаган ишимиз амалга ошмади. Сўнгги вазиятларда тушунмовчиликлар бўлди. Шунинг учун ҳам ўйинимиз қовушмади шекилли.
- “Металлург” яхши жамоа. Етакчиларга жиддий қаршилик кўрсатиб келганини яхши биламиз. Тўпни ўзида назорат қилиш ва қарши хужумларни самарали якунлаш борасида яхши шаклланган. Бу жамоани ўрганиш жараёнида, айнан шу холатлар бўйича махсус тайёргарлик кўрилганди.
- Гарчи бугун ўзимизни ўйинимиз унчалик чиқмаган бўлсада, лекин назаримда рақиб жамоанинг кучли томонларини ёпишга имкон топдик. Дарвозамизга киритилган голдан ташқари, қолган вазиятларда нозик томонларини ёпдик деб ўйлайман.
- Гол уриш борасида оқсаяпмиз. Эътибор берсангиз ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбориш борасида етакчи жамоалар қаторидамиз. Лекин рақиб дарвозасига гол уриш борасида ишларимиз яхши эмас. Демоқчиманки, ҳимояда ўйнашни ўзлаштириб олдик. Энди ҳужумларни гол билан якунлаш устида жиддий ишлаймиз. Бугун ҳам гол уриш учун имкониятлар кўп бўлди.
- Ҳали кўп ишлашимиз керак. Камчиликлар бисёр. Техника ва тактика борасида. Қолаверса жисмоний тайёргарлик борасида ҳам ишланилиши керак. Курашчан ва якдил жамоани шакллантириш учун озгина вақт керак бўлади. Афсуски ҳозир футболда натижа биринчи ўринга чиқмоқда. Мураббийнинг тақдирини ҳам натижа ҳал қилмоқда. Ўйин бўлгани билан натижа бўлмаса мураббийга қийин бўлмоқда. Ўйлайманки биз ҳозир тўғри йўлдан кетмоқдамиз. Агарда турли эхтиросларга берилмасдан ўз йўналишимни йўқотмасдан ишласам, ишонаманки "Нефтчи" курашчан жамоага айланади, - дейди Мурод Исмоилов.

Фикрлар