UZ

Сўнгги янгиликлар

09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  0 08:08Бугун финал!  5 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  6 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  8 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  24 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  8 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  18

Мурод Исмоилов: “Бугун ўйлаган режамиз амалга ошди” Янгиликлар

Мурод Исмоилов: “Бугун ўйлаган режамиз амалга ошди”

“Нефтчи” – “Навбаҳор” (1:0) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Мурод Исмоилов журналистлар саволларига жавоб берди.

- Ҳаммамиз биламиз, “Навбаҳор” жамоаси бугунга келиб жуда яхши шаклланган – дея гап бошлади Мурод Музаффарович. - Охирги пайтларда мазмунли ва чиройли ўйин кўрсатмоқда. Шу боис бу жамоага қарши тайёргарлик кўриш жараёнида бу нарса ташвиш туғдириши аён эди. Шунга монанд биз машғулотларда астойдил ишлаб, ҳаракат қилдик. Бугунги учрашувда ўйлайманки мухлислар ютди. Чунки биринчи бўлимда озгина ҳимоядан ўйнашимизга қарамасдан иккинчи бўлимдаги ўйинимиз стадионга келган барча мухлис ва мутахассисларга ёқди. Ўйининг биринчи бўлимида “Навбаҳор” жуда кўп ҳужумлар уюштирди. Шунга қарамай аввалдан ишлаб чиқилган режамиз асосида ўйин юритдик.  Майдон ва об-ҳавони ҳисобга олган холда, шунга яраша режа тузиб қўйгандик. Яратганга шукур буни амалга ошира олдик. 

- Стадионга келган барча ишқибозларни, Наманганданми Фарғонаданми ёки қўқонлик мухлис бўладими уларнинг барчасига миннатдорчилик билдириб қоламан. Айниқса бугун қўқонлик мухлислар бизни жуда яхши қўллаб-қувватлаб туришди. Собиқ футболчиси сифатида шуни айтишим мумкинки, бундай муҳитда футбол ўйнаш доимо мароқли. Мукофот пули ҳар қанча кўп бўлмасин, барибир бўм-бўш трибунали стадионларда футбол ўйнашдан кўра, минглаб мухлислар қаршисида футбол ўйнашнинг гашти бошқача. Бугун ҳар иккала жамоа футболчиларида шундай иштиёқ кўзга ташландики, стадионга ташриф буюрган мухлисларни ўз уйига хурсандчилик билан қайтишини таъминлаш йўлида ўйнашди. Бугун бизга омад кулиб боқди. Муҳим ғалабага эришдик. Жамоамизша бефарқ бўлмаган кишиларни табриклайман. “Навбаҳор” жамоасига эса кейинги учрашувларда омад тилаб қоламан. 

- Биринчи бўлимда эсиб турган шамолга қарши ўйнаш ҳам эхтиёткорликни оширишни талаб этарди. Режа бўйича иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидан бошлаб Смоляченко билан Ҳакимовни майдонга тушириб, шу тариқа ўйинни янада кучайтириш эди. Кўрдинглар бу алмаштиришлар ўзини оқлади. Қолаверса бахтимизга рақиб жамоа имкониятлардан унумли фойдалан олмади. Умуман олганда бугун йигитлар берилган кўрсатмаларни тўлиқ бадаришди. Муҳими керакли натижани қўлга қиритдик. 

- Шароитдан келиб чиқиб бугунги ўйинни Қўқонда ўтказдик. Раҳбарият жамоани ўйинга тайёргарлик кўриши учун барча шароитларни яратиб берди. Учрашувдан бир кун олдин Қўқон шаҳридаги меҳмонхонага келиб жойлашдик ва кеча ушбу стадионда ўйин олдидан машғулот ўтказдик. Бунинг битта ноқулайлик томони шунда бўлдики, фарғоналик мухлисларнинг Қўқонга келиб кетишида муаммо туғдирган бўлса керак.

- Ўйин давомида ҳиссиётларга берилиб, айрми вазиятларни назардан четда қолдирган бўлишимиз мумкин. Лекин мутахассисларнинг ўзи жамоамиз ўйинида ўсиш кўзга ташланаётганини айтган бўлса, албатта бундан хурсандмиз. Бу йўлда доимо ишлашда давом этамиз. Биласизми бугунги режамиз амалга ошмасдан қолиши ҳам мумкин эди. Агарда “Навбаҳор” биринчи бўлимдаги вазиятлардан унумли фойдаланганида, ҳаммаси ўзгариб кетиши ҳам ҳеч гап эмасди. Яратганга шукурки, биз ўйлаган режа амалга ошиб, мақсадимизга эришдик. Иккинчи бўлимни оладиган бўлсак, “Нефтчи” ҳақиқий ўз номига мос равишда ўйнади.

- Жамоамизда ижобий томонга ўзгаришлар кузатилмоқда. Ички муҳит яхшиланиб бормоқда. Футболчиларда ўсиш кўзга ташланмоқда. Раҳбарият томонидан ҳам эътибор яхши. Елкама-елка туриб бизни қўллаб-қувватламоқда. Моддий жиҳатдан ҳам муаммо йўқ. 

- Давралар оралиғида таркибимизга янги келиб қўшилган ўйинчилар аста-секин ўйинимизга мослашиб бормоқда. Уларнинг ҳар бирида ҳар хил холат. Қайсидир футболчи қисқа фурсат ичида киришиб кетган бўлса, яна кимдир энди-энди мослашиб бормоқда. 

- Акмал Холматов бу Холматовдир. Ўз меҳнати билан ном қозонган футболчи. Унинг машғулотлардаги меҳнатсеварлиги ва тиришқоқлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Холматов билан жамоамизга қайтишидан олдин гаплашганимизда, у бизга имконият даражасида, қўлдан келганича ёрдам беришини айтганди. Унинг хизматидан оқилона фойдалансак, Акмал бизга ҳали кўп фойда келтиради. Европадан мисол келтириб айтадиган бўлсак, “Манчестер Юнайтед” клубининг собиқ мураббийи Сер Алекс Фергюссон футболчилик даврининг сўнгги йилларини ўтказаётган Пол Скоулз ва Раян Гиггзни 15-20 дақиқа ўйнатиб, керакли натижага эришган. Ёки кейинги ўйинга тайёр бўлиши учун, машғулотларда дам берган. Бундай ёшда футболчи ҳамиша машғулотда ва ўйинда тўлиқ қатнаша олмайди. Умид қиламанки, Акмал Холматов бизга ҳали кўп асқотади – дейди Исмоилов.  

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика