Мурод Исмоилов: “Бекободдан очко олиб кетишимиз ҳам мумкин эди”

Narzulla Saydullayev
4 май 2014, 08:37
“Металлург” – “Нефтчи” ўйинидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб Мурод Исмоилов иштирок этди.
- “Металлург” жамоаси Ўзбекистоннинг кучли клубларидан бири эканлигини билганимиз учун ҳам бу жамоани “Насаф”га қарши ўтказган ўйинини дискини кўриб чиққандик - дея гап бошлади Мурод Исмоилов. - Бугун Бекободдан очко олиб қайтишимиз ҳам мумкин эди. Афсуски қулай вазиятлардан унумли фойдалана билмадик.

- Футболчиларимни жисмоний холатини ёмон деб айтолмайман. Фақат бугун бошланғич таркибга киритган икки ёш ўйинчимиз – Иззат Ғаниев билан Отабек Зокировда бу борада муаммо бўлди холос. Биринчи бўлимда юзага келган вазиятлардан фойдалана олмаганимиз қимматга тушди.

- Қолаверса жароҳат сабабли таркибда бир нечта ўзгаришлар қилишга мажбур бўлдик.

- Бекободлик ҳужумчимиз Зоҳид Абдуллаев ҳам айнан беътоблиги туфайли бугунги ўйинда жамоага ёрдам бера олмади - дейди Исмоилов.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz