Мурод Бобожонов: "Бугун майдонга фақат ғалаба қозониш учун чиқамиз"
17 май 2017 13:30
Янгиликлар
Мурод Бобожонов: "Бугун майдонга фақат ғалаба қозониш учун чиқамиз"
Биласиз, бугун Олий Лига 11-тур ўйинлари доирасида “Локомотив” “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлади.
Ушбу учрашув олдидан “Локо” ҳужумчиси Мурод Бобожонов ҳам ўз фикрларини билдирди.
– “Қўқон-1912” жамоаси ўз уйида анча яхши ўйин кўрсатади. Бироқ биз бунга тайёрмиз. Рақиб жамоа ўйинини яхши ўрганиб чиқдик. Бугун майдонга фақат 3 очко жамғариш учун чиқамиз. Мен ҳам жамоамиз муваффақиятига ўз хиссамни қўшишга уринаман, – дейди Бобожонов клуб матбуот хизматига.
Таъкидлаб ўтамиз, “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашуви бугун Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти 17:30.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар