UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  0 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  0 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  4 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  0 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  3 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  3 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  7 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  8 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  2 13:45Родриго "Ал Насср"га ўтаётгани ҳақиқатми?  2 13:15Биринчи давра таҳлили: Суперлигада ким энг самарали дарвозабон бўлди?  3

Мураббийни алмаштирган "бургутлар" "авлиёлар"га қарши, "арилар" Гвардиолани ҳафа қила олишадими? АПЛ превьюси Янгиликлар

Мураббийни алмаштирган "бургутлар" "авлиёлар"га қарши, "арилар" Гвардиолани ҳафа қила олишадими? АПЛ превьюси

Теглар :  ПревьюАПЛ
Кеча тунда Англия Премьер-лигасининг 5-турига старт берилди.

Турни очиб берган қарама-қаршиликда "Борнмут" клуби "Брайтон"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Қуйида 5-турнинг бугунги беллашувларига бағишланган превьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 5-тур
"Кристал Пэлас" – "Саутгемптон"

16.09.2017, 16:30
"Селхерст Парк"
Бош ҳакам:
Роберт Мэдли (Йоркшир).

Чемпионатнинг дастлабки 4 турида битта ҳам гол урмасдан мағлуб бўлган "Кристал Пэлас" Франк Де Бурни ишдан бўшатди. Энди жамоани Рой Хожсон бошқаради. 70 ёшли мутахассис учун стартдаги энг ёмон жамоани ўзига келтириб олиш осон бўлмаса керак. Лекин, унда таркиб борасида танлов яхши.

"Саутгемптон" мавсумни ўртача бошлади. Лекин, жамоа ҳужумида муаммолар бор. Ўтказиб юборилган голлар урилган голлардан кўп 3-4.



"Ливерпуль" – "Бернли"
16.09.2017, 19:00
"Энфилд роуд"
Бош ҳакам:
Роджер Ист (Уилтшир).

Охирги иккита омадсиз ўйиндан кейин Клопп "Ливерпуль"ни "Бернли"га қарши қандай тайёрлар экан? Бунга бугун гувоҳ бўламиз. "Қизиллар" ўтган турда "Манчестер Сити"дан 0:5 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олишди. Ҳафта ўртасида эса ЕЧЛ 1-турида ўз майдонида "Севилья"ни мағлуб эта олмади - 2:2. Мерсисайдликлар уйда дахшатли кучга айланишларини инобатга оладиган бўлсак, бугун Шон Дайч шогирдларига анча қийин бўлади.

"Бернли" чемпионатни жуда яхши бошлашди. Аввалига биринчи турда амалдаги чемпион "Челси" мағлуб этилди - 3:2. Орада "Тоттенхэм" билан дуранг (1:1)дан кейин ўтган турда "Кристал Пэлас"ни 1:0 ҳисобида енгди ва де Бурнинг истеъфога чиқишига сабабчи бўлди.

Манесиз ўйнайдиган мезбонлар таркибида Коутиньонинг асосий таркибда тушиш эҳтимоли катта. Клопп жамоасига ҳозир битта чиройли ғалаба зарур. Бунинг учун уйдаги ўйин энг яхши имконият.



"Ньюкасл" – "Сток Сити"
16.09.2017, 19:00
"Сент-Жеймс Парк"
Бош ҳакам:
Стюарт Атвелл (Нунатон).

Рафаэль Бенитес бошчилигидаги "Ньюкасл" мавсумни иккита мағлубият билан бошлаганидан кейин "Вест Хэм" ва "Суонси"ни нолга ўйнаб мағлуб этди. 6 очко жамғарган "қарғалар" турнир жадвалининг қоқ марказида туришибди.

Марк Хьюз бошчилигидаги "Сток Сити" эса ўтган турда кимсан "Манчестер Юнайтед"дан очко тортиб олди (2:2). Лекин, жамоа ўша-ўша ўртамиёналигича қолмоқда. Шунчаки, "Сток" етакчилар ҳамиша кескин қаршилик кўрсатиб келади.



"Хаддерсфилд" – "Лестер"
16.09.2017, 19:00
"Гэлфарм"
Бош ҳакам:
Жонатан Мосс (Йоркшир).

АПЛда "Хаддерсфилд" эртаги 3 тур давом этди. Бунга ўтган турда қийин ҳолатга тушиб қолган "Вест Хэм" якун ясади. Билич жамоаси дебютантни таслим этди. Биринчи мағлубият "Хаддерсфилд"ни "синдирдими" ёки аксинча буни бугун билиб оламиз.

"Лестер"га эса тақвим жуда ноқулай келди. "Тулкилар" дастлабки 4 турда "Арсенал" (3:4), "Манчестер Юнайтед" (0:2) ва "Челси" (1:2) каби гигантларга қарши ўйнаб улгуришди. "Брайтон"га қарши кечган баҳсда эса Шекспир шогирдлари 3 очко олишди.

Мавсумни супер бошлаган дебютант ва учта мағлубиятга қарамай ўйин жиҳатидан жуда яхши таассурот қолдирган жамоа ўртасидаги беллашув қизиқарли кечишини тахмин қилиш мумкин.



"Уотфорд" – "Манчестер Сити"
16.09.2017, 19:00
"Викариж Роуд"
Бош ҳакам:
Энтони Тейлор (Манчестер).

Премьер-лигада ҳали мағлубиятга учрамаган жамоалар қарама-қаршилиги. Марк Силва жамоаси чемпионатни жуда яхши бошлади. 4 ўйиндан кейин 8 очко тўплаган "Уотфорд" жадвалда тўртинчи поғонада бормоқда.

"Манчестер Сити" охирги иккита ўйинда супер формада эканлигини кўрсатиб қўйди. АПЛда сўнгги турда "Ливерпуль"ни "қақшатган" "шаҳарликлар" ЕЧЛда "Фейеноорд"ни ҳам йирик ҳисобда енгишди. Ҳозирча, Гвардиола шогирдлари 10 очко жамғарган ҳолда ҳамшаҳарлари "Юнайтед" билан турнир жадвалини бошқариб туришибди. "Сити" XXI асрда "Уотфорд"га умуман ютқазмаган (8 ғалаба, 2 дуранг).



"Вест Бромвич" – "Вест Хэм"
16.09.2017, 19:00
"Хауторнс"
Бош ҳакам:
Пол Тирни (Ланкашир).



"Тоттенхэм" – "Суонси"
16.09.2017, 21:30
"Уэмбли"
Бош ҳакам:
Майк Дин (Хесволл).

Мавсум бошида бироз оқсаган "Тоттенхэм" охирги ҳафтани ишонч билан ўтказди. Чемпионатда "Эвертон" (3:0), ЕЧЛда эса "Боруссия" (3:1) мағлубиятга учратилди. Почеттино шогирдлари бу йил ҳам чемпионлик пойгасида жиддий рақобат қилишларини намоён этишди. Қизиғи, "шпорлар" бу мавсум АПЛда уйда ҳали ютишмади. "Челси"дан мағлубият (1:2) ва "Бернли" билан дуранг (1:1).

"Суонси" эса турнир жадвалида иккинчи ўнталикдан жой олган ва мавсум давомида ҳам ўша атрофларда юрса ажаб эмас.

"Тоттенхэм" учун "оққушлар" қулай рақиб ҳисобланишади. Лондонликлар уэльсликларни 10 маротаба мағлуб этишган ва 2 бор дуранг ўйнашган.




Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ


Толибжон Қосимов

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика