Мураббийлар, ҳакамлар ва ЎФФ ходимлари аттестациядан ўтказилади

Tolibjon Qosimov
23 ноя 2017, 17:34
Ўзбекистон Футбол Федерацияси ходимлар малакасини ошириш, ўз касбининг мутахассиси бўлган инсонлар федерация таркибида ишлашини таъминлаш мақсадида Ўзбекистондаги мураббийлар, ҳакамлар ва вилоят футбол федерациялари ходимларини аттестациядан ўтказилишини маълум қилади.

Аттестация давомида мураббий, ҳакамлар ва федерация ходимларининг касбий маҳорати, билими, жисмоний ҳолати махсус тузилган комиссия аъзолари томонидан синовдан ўтказилади.

Аттестациядан муваффақиятли ўтган ходимлар ўз фаолиятларини давом эттириш имкониятига эга бўлишади. Аттестациядан ўтолмаган мураббий, ҳакамлар ва федерация ходимларига фаолиятларини давом эттиришга рухсат берилмайди.


Бу каби чора-тадбирлардан мақсад Ўзбекистон Футбол Федерацияси таркибидаги ходимларнинг маҳоратларини ошириш, уларнинг ўз устиларида ишлашга йўналиш беришдан иборат.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: the-uff.com