UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  0 16:00Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  4 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   8 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  4 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  3 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  17 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  32 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  28

Муносабат. Расмий ўйинлар бекор бўлганидан кейин ФИФА кунларини сақлаб қолгандан не фойда Янгиликлар

Муносабат. Расмий ўйинлар бекор бўлганидан кейин ФИФА кунларини сақлаб қолгандан не фойда

ОФК расмий сайти бу йил ҳисобидан миллий терма жамоалар иштирокидаги ЖЧ-2022 саралаш баҳслари кейинги йилга қолдирилганини маълум қилди.

Яхши биласиз, Ўзбекистон миллий терма терма жамоаси 13 октябрь куни сафарда Яман, 12 ноябрь ўз майдонида Сингапур ҳамда 17 ноябрь сафарда Саудия Арабистонига қарши ЖЧ саралаш баҳсларида майдонга тушиши лозим эди. Демак, бу ўйинлар ҳам бекор бўлди. 

Халқаро даражадаги ўйинларни қолдириш орқали ОФК тўғри қарор қабул қилди. Чунки кўп жойларда ҳамон аҳоли коронавирус балосидан азият чекмоқда. Бунинг устига куз ойларига бориб халқаро рейслар тикланадими-йўқми, бир нарса дейиш қийин.

Лекин расмий ўйинлар бекор қилингани билан ФИФА кунлари сақлаб қолинар экан, терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов сайтимизга берган интервьюсида расмий баҳслар ўрнини ўртоқлик учрашувлари билан тўлдиришни айтиб ўтди. 

Энди савол туғилади: ОФК расмий учрашувларни бекор қилган бир пайтда ўртоқлик ўйинларидан не фойда? Мана яқинда битта йиғин ўтказилди. Бу нима фойда берди? Ҳеч нима. Барибир расмий баҳсда бошқалар ўйнаши маълум-ку. Шу боис ҳозирги ҳолатда энг тўғри йўл бу йил ҳисобидан миллий терма жамоани бошқа йиғмаслик бўлиб қоляпти. Чунки ФИФА кунлари бўлгани билан шу кунларни Суперлига ва Кубок ўйинларига ажратган маъқул, агар ўтказилса! 

Терма жамоани эса тинч қўйиш керак. Ундан кўра, легионерларимиз ўз клубларига мослашсин, машғулот ўтказиб ўша ерда юраверсин. Уларни чақириб оворагарчилик қилгандан бирон наф кўрмаяпмиз. Абрамов ҳам яхшиси буёғига фақат "Бунёдкор"ни ўйлагани маъқул. Сентябрда Тожикистон ва Эронга қарши ўртоқлик ўйинлари бўладими? Бир нарса дейиш. Чунки ЎФА бўлади ҳам демади, йўқ ҳам демаяпти. Ҳамма вазият қандай тус олишини кутяпти. Агар имкони бўлса, бу иккита ўйинни ҳам бекор қилиш керак.

Худо хоҳласа буёғи яхши бўлиб кетса, терма жамоани келаси йил йиғиб ҳам тайёргарлик кўрса бўлади. Чунки бу йилги йиғинлар ва октябрь-ноябрдаги ўртоқлик учрашувлари ҳеч нарса бермайди. Ундан кўра Суперлига билан Кубок ўйинларини тугатиб қўйишни ўйлаган яхши. Чунки ҳамма жойда ички чемпионатлар давом этяпти. 

Айтайлик, ОФК клубларни Қатарга йиғиб ОЧЛ баҳсларини ўтказиши мумкин, бироқ миллий терма жамоа ҳар доим ўз майдонида ва ўз мухлислари кўз ўнгида ўйнаши керак. Шуни ҳисобга олиб ҳам ОФК бир қарорга келди. Биз эса Ўзбекистон миллий терма жамоасини безовта қилмаган маъқул деб ўйлаймиз.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика