
Ушбу учрашув «Локомотив» стадионидаги 2014 йилдаги дастлабкиси бўлади.
Ушбу ўйин олдидан «Локомотив» уй майдонида мавсум очилишига бағишлаган тадбир бўлиб ўтади. Маросимда эл суйган Муниса Ризаева, Улуғбек Рахматуллаев, Шукрулло Исроилов, Шухрат Воҳидов каби санъаткорлар иштирок этишади. Тантанали очилиш маросими соат 15:15дан бошланади. Барча футбол мухлисларини ушбу тадбир ва футбол учрашувига таклиф этамиз.