UZ

Сўнгги янгиликлар

12:19Отаменди: "Францияликлар ғалабани бизнинг оиламиз вакиллари олдида нишонлашди. Нишонлагинг келса, олдимга кел, ҳал қиламиз"  0 12:01 "Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонларимиз - Алиев Диёрбек ва Маматов Муҳаммадамин  0 11:40"Қизилқум" - "Бунёдкор" ўйинидан кейинги қизиқарли фактлар  1 10:56Ди Мария таҳдидлар туфайли ватанига қайтмайди  0 10:27ПСЖ «Ман Сити»га расмий таклиф юборди  0 10:01«Ньюкасл» 60 миллион фунтга ҳимоячи сотиб олади  1 09:32Дамир Темиров: «Андижон» варианти пайдо бўлганида хурсандчилик билан таклифни қабул қилдим»  3 09:00Про лига. Бугун иккинчи давра баҳсларига старт берилади  0 08:31«Барселона» футболчисини «Жирона»га ижарага берди  0 08:02Суперлига. Бугун 14-турнинг марказий учрашуви Андижонда бўлиб ўтади  8 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  6 05:20Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  1 02:11Олимпиада ярим финалида Африка Европага қарши  16 02:03Олимпиада. Франция ярим финалда!  4 00:59Олимпиада. Миср - Парагвай учрашувида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди  11

Мундиаллар профессори - Мирослав Клозе (ФОТО) Янгиликлар

Мундиаллар профессори - Мирослав Клозе (ФОТО)

Германия терма жамоаси ҳужумчиси Мирослав Клозе Бразилияда ўтаётган мундиалда ўзининг тўртинчи иштирокини ўтказмоқда.

Ушбу футболчи 2001 йилдан буён Гермния терма жамоасининг асосий ҳужумчиси саналиб келинади.

Мирослав Клозе жаҳон футболи тарихида из қолдиришга улгурган кучли ҳужумчи саналади. Германия терма жамоасининг кетма-кет тўртта мундиалда ҳужум чизиғидан ўрин олиб келаётган ушбу "снайпер" жами рақиблар дарвозасига 15 маротаба ўл топа олган ва бу борада мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турган бразилиялик ҳужумчи Роналдога етиб олди ва рекордни такрорлади. Мирослав Клозе айни пайтда ушбу кўрсаткичини янада ошириб олиш имкониятига эга. 


Бу ҳужумчи борасида жуда кўп ва хўп тўхталиб ўтиш мумкин. Мирослав Клозе бош билан ўйнаш бўйича жаҳоннинг исталган футболчиси билан рақобатлаша олади. Иккинчи қаватда Клозега бас қилиш қийинлигини унга қарши ўйнаган ҳимоячилар жуда кўп бора таъкидлаб ўтишган. 

Ҳаётда жуда босиқ ва камтарин инсон Клозе майдонда ҳам ҳар доим рақибларига катта ҳурмат билан муносабатда бўлади. Ҳеч бир ҳимоячи ёки футболчилар билан жанжалларга аралашмай келадиган Клозе, ҳакамлар қарорларига ҳам деярли катта эътироз кўрсатиб, баҳслашувга бормайди. Унинг бу фазилатларини деярди ҳар бир ҳакам яхши билади. Рақиб дарвоза олдида керакли пайтда, керакли жойда пайдо бўлиб қоладиган Клозе рақиб посбонларининг ҳақиқий "душмани" ҳисобланади. 


Мирослав Клозеда юқори техника ёки катта тезлик йўқ. Унинг асосий ютуғи бу ақл билан футбол ўйнашидадир. 

Клозе айни пайтда 36 ёшда ва у ҳалигача ўз спорт формасини керакли даражада ушлаб тура олмоқда. Қария футболчи бўлишига қарамай, ўз ишини жуда уддабурондик билан бажариб келмоқда. 

13 йилдан буён "немис машинаси"нинг асосий ҳужумчиси бўлиб келиш ҳазилакам иш эмас. Роналдонинг рекордини такрорлай олган Клозе, энди уни янгилай оладими? Айни пайтда жуда кўпчиликни ушбу савол қизиқтирмоқда. 

Германия иккинчи турда Ганага қарши беллашувда мағлубиятга учраб турган бир пайтда, Йоахим Лёв майдонга Мирослав Клозени ташлади ва Мирко учрашувдаги ўзининг илк тўпга тегишини гол билан якунлашга эришади. Керакли паллада жамоаси жонига оро кирган ушбу супер футболчини ҳар қанча мақтаса арзийди. 


Клозе мундиалларда гол киритган ўйинларда Германия терма жамоаси ҳали бирор марта мағлуб бўлмаган. Гана билан ўйинда "немис машинаси"ни ҳам айнан "гол машина" мағлубиятдан қутқариб қолгани бежизга эмас.  

Мирослав Клозе аввалги учта мундиалда жамоаси билан икки бор бронза ва бир марта кумуш медалларига эга чиқди. Лекин ҳозирча унга ва жамоасига олтин медалларни тақиш насиб этмай келмоқда. Бразилиядаги мундиалда Клозе ва "немис машинаси" ниҳоят ушбу қора анъанани буза оладими? Клозе мундиаллар тарихида энг кўп гол киритган футболчилар орасида якка пешқадамга айлана оладими? Клозенинг фаолиятидаги сўнгги мундиал ҳар томонлама омадли чиқадими? Бу саволларга яқин орада жавоб оламиз. 


Ҳозирча эса ушбу супер-форварднинг мундиаллар тарихидаги барча голларига кўз югиртириб чиқамиз.

1. Саудия Арабистони терма жамоаси дарвозасига. (2002)

2. Саудия Арабистони терма жамоаси дарвозасига. (2002)

3. Саудия Арабистони терма жамоаси дарвозасига. (2002)

4. Ирландия терма жамоаси дарвозасига. (2002)

5. Камерун терма жамоаси дарвозасига. (2002)

6. Коста-Рика терма жамоаси дарвозасига. (2006)

7. Коста-Рика терма жамоаси дарвозасига. (2006)

8. Эквадор терма жамоаси дарвозасига. (2006)

9. Эквадор терма жамоаси дарвозасига. (2006)

10. Аргентина терма жамоаси дарвозасига. (2006)

11. Австралия терма жамоаси дарвозасига. (2010)

12. Англия терма жамоаси дарвозасига. (2010)

13. Аргентина терма жамоаси дарвозасига. (2010)

14. Аргентина терма жамоаси дарвозасига. (2010)

15. Гана терма жамоаси дарвозасига. (2014)

Мирослав Клозе ҳақида:

Туғилган санаси: 1978 йил, 9 июнь.

Тўлиқ исми: Мирослав Мариан Клозе

Лақаблари: Миро, Мирко.

Амплуаси: Ҳужумчи

Бўйи: 184 см

Вазни: 81 кг

Фаолияти:  

1998-1999 "Ҳомбург" 18 ўйин (1)

1999 "Ҳомбург-2" 15 ўйин (10)

1999-2004 "Кайзерслаутерн"  120 ўйин (44)

1999-2001 "Кайзерслаутерн-2" 50 ўйин (26)

2004-2007 "Вердер" 89 ўйин (53)

2007-2011 "Бавария" 104 ўйин (28)

2011-... "Лацио" 80 ўйин (35)

2001-... Германия терма жамоаси 133 ўйин (70)


Жамоавий ютуқлари: ЖЧ-2002 (кумуш медал), ЖЧ-2006 (бронза медал), ЖЧ-2010 (бронза медал)

Евро-2008 (кумуш медал), Евро-2012 (бронза медал)

"Вердер" таркибида: Германия чемпионати кумуш медали соҳиби ва Германия лигаси кубоги соҳиби (2006)

"Бавария" таркибида: Германия лигаси кубоги соҳиби (2007), Германия чемпиони (2008, 2010),  Германия кубоги соҳиби (2007/2008, 2009/2010), Германия суперкубоги соҳиби (2010).

Лацио таркибида: Италия кубоги соҳиби (2012/2013).








Индивидуал совринлари

Германия терма жамоаси тўпурари

Жаҳон чемпионати кумуш бутсаси соҳиби (2002)

Жаҳон чемпионати олтин бутса соҳиби (2006)

Мундиал тарихида кетма-кет уч маротаба тўрттадан кам гол урмаган ягона футболчи

ЖЧ-2002 рамзий терма жамоасидан ўрин олган

ЖЧ-2006 рамзий терма жамоасидан ўрин олган

Германия чемпионати тўпурари (2005/2006)

Германия чемпионатининг энг яхши ассистенти (2006/2007)

Германияда йилнинг энг яхши футболчиси (2006)

ХХI асрнинг голедорлдар ТОП-20 руйхатида 2 ўринда борамоқда

ФИФАнинг "Fair Play" соҳиби (2012) 












Қизиқ, Клозе ўзининг мундиаллардаги такрорланмас ва анъанавий 16 - "сальто"сини кўрсатармикан?







Шаҳбоз Беғамов тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика