UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

Мундиал олдидан. Хуршид Ғиёсов: "Майдонда биринчи рақамли жамоа бўламиз" Янгиликлар

Мундиал олдидан. Хуршид Ғиёсов: "Майдонда биринчи рақамли жамоа бўламиз"

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Янги Зеландияга жўнаб кетди.
Кетиш олдидан футболчиларимиз сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.

"Мана шу жаҳон чемпионатида иштирок этаётганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Осиё чемпионатида ҳам буни қўлга киритиш осон бўлгани йўқ. Ҳар бир футболчи бундай футбол байрамида иштирок этишни орзу қилади. Насиб бўлса яхши ўринлар билан юртимизга қайтишга ҳаракат қиламиз", - дейди Хуршид Ғиёсов.

- Жаҳон чемпионатига тайёргарликдан кўнглингиз тўлдими? Қанчалик тайёрман дея оласиз?

- Кетма-кет ташкил этилган шунча йиғинлардан сўнг жуда ҳам яхши тайёрганлик кўрдик. Хорижда ташкил этилган йиғинлар ва назорат ўйинларида имкониятларимизни баҳолаб олдик. Қанчалик тайёр эканлигимизни энди майдонда кўрсатган ўйинимиздан билиб оламиз. Португалия, Уругвай ёшлари билан бўлган ўйинлар жуда катта аҳамиятга эга бўлди. Гуруҳда рақибларимиз кучли ва бу ўйинларни ҳар бирига алоҳида кўрсатма билан майдонга чиқамиз.

- Ёшлар терма жамоаси жўнаб кетиш олдидан мураббийлар ва раҳбарият жамоа олдига аниқ бир вазифани қўйдими?

- Ҳар бир жамоа чемпионатда кубокни олиш учун боради. Биз ҳам шу мақсадда борамиз.

- Бунга имкониятимиз етадими?

- Нега етмайди? Албатта етади ! Бизни ёшлар ҳам ҳеч кимдан кам эмас. Биз ҳимоявий ўйин кўрсатмаймиз ва биринчи рақамли жамоа бўламиз. Мақсадим мана шу жаҳон чемпионатидан сўнг Ўзбекистонга ёруғ юз билан қайтишдир.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика