UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Дортмунднинг машхур нашрлари Ҳусанов "Ман Сити"га ўтиб кетаётганидан афсусда  7 01:10"Пахтакор" Португалия юқори лигасида ўйнаган бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  3 00:55Бундеслига. "Боруссия Д" бу сафар аутсайдерга мағлуб бўлди. Жамоа охирги еттита ўйинда битта ғалаба қайд этди  2 00:40А Серия. "Милан" Фабрегаснинг жамоасини мағлубиятга учратди  1 23:28Романо Хвича Кварацхелия трансфери ҳал бўлганини маълум қилди  2 22:53"Боруссия Д" ярим ҳимоячиси 22 млн фунт эвазига АПЛ клубига ўтди  2 22:37"Реал" "Манчестер Сити" ўйинчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 22:15Наманган вилоят ҳокими "Марказий" стадионга ташриф буюрди  7 21:36"Бухоро" яна бир хорватиялик легионер билан шартнома имзолади  1 21:26Про-лига иштирокчисига айланган университет клуби - "ФарДУ" босиб ўтган йўл билан яқиндан танишамиз (Бекзод Толибов блоги)  1 21:22"Наполи" Хвичага ўринбосар топди  0 20:53"Химки" Одилов билан шартнома бекор қилинганини эълон қилди  9 20:20"Ливерпуль" Киммихни Александер-Арнольдга ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда  1 20:01Расман: Лорис Кариус "Шальке" сафига қўшилди  3 19:29Кайл Уокер термада ўйнаш учун Саудия Арабистони чемпионатига кетмади  1

Мундиал олдидан. Сарвар Каримов: "Ўсмирлар билан ёшлар чемпионати ўртасида фарқ катта" Янгиликлар

Мундиал олдидан. Сарвар Каримов: "Ўсмирлар билан ёшлар чемпионати ўртасида фарқ катта"

Яна икки ҳафтадан сўнг Янги Зеландияда ёшлар ўртасида кичик мундиал старт олади.
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоа Тошкентда сўнгги тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Жаҳон чемпионати олдидан якуний таркиб эълон қилинди ва championat.asia сайти орқали мундиал олдидан футболчиларимиз фикрларинини бериб борамиз.

Бугунги кун эса терма жамоамизнинг дарвозабонларига қаратилади.

Йиғинга жалб этилган дарвозабонлар:
1. Дилшод Ҳамроев ("Қизилқум")
2. Сарвар Каримов ("Локомотив")
3. Ботирали Эргашев ("Пахтакор")

"Жароҳатдан сўнг сафга қайтдим. Ўзим учун қийин бўлди лекин шунга қарамай яна сафга тўла куч билан қайтганимдан хурсандман. Терма жамоага жалб этилганимдан эса албатта мамнунман ва буни исботлаш учун икки баробар куч билан ҳаракат қилишим керак. Олдинда жуда қийин ўйинлар кутиб турибди шунга муносиб тайёргарлик кўрмоқдамиз" , - дейди ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати иштирокчиси Сарвар Каримов.

- Танаффусдан сўнг сафга қайтган Сарвар билан ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида иштирок этган Сарвар ўртасида қандай фарқ бор? Ўзингизни даражангиз қай даражада ўсди ёки пастлади?

Уч ойлик катта танаффус осон эмас. Бу вазиятдан чиқиб кетишни фақатгина битта йўли бор. Кўпроқ меҳнат қилсам албатта энг юқори формамга қайтаман. Баъзида ўзимни ҳаракатларимдан ўзим қониқмайман. Шунга қарамай олдимизда турган вазиятни назорат қилишни ўрганганман. Ўсмирлардан сўнг катта футболда ўсишга эришдим. Футболда ҳар бир кун тажрибани ошиб боришидир. Ўзим олдигидек юқори формамга қайтишга ҳаракат қиламан.

- "Локомотив"да сиз учун амалиёт кам бўлмоқда. Бу жамоада Ўзбекистоннинг етакчи дарвозабонлари бор. Бу сизга салбий таъсир ўтказмайдими ?

Биринчидан мени энг катта ютуғим бу "Локомотив" ўрганишим мумкин бўлган энг кучли дарвозабонлар борлигидадир. Аввалгига Бугало, Темур Жўраев каби  дарвозабонлардан кўп нарса ўргандим. Энди эса Нестров, Икромов каби кучли дарвозабонлардан ўрганишим керак бўлган нарсалар кўплигини билмоқдаман. Уларни ҳар биридан энг яхши хислатларини ўрганим кучли дарвозабон бўлмоқчиман. "Локомотив"да рақобат жуда катта. Йил бошида жамоамиз ҳар бир фронтда нега юқори мақсадларни қўйди. ОЧЛ, Ўзбекистон чемпионати ва кубогида энг юқори маррани қўйган жамоа учун кучли рақобат керак эди.

- Ўсмирлар ва ёшлар жаҳон чемпионатининг ўртасидаги қандай фарқ бор деб ўйлайсиз. Ўзингиз кичик мундиалда иштирок этдингиз ва мана энди ёшлар термасидасиз ?

Албатта ҳар икки мундиалда фарқ катта. Шунга қарамай биз ҳам бошқа жамоалар ҳар бир хил ва улар уддалаган нарсани биз ҳам уддалай оламиз. Уларни ҳам сирли,  кучли жиҳатлари йўқ деб ўйлайман. Ўсмирлардан сўнг ёшлар мундиалида кўплаб футболчилар ўсишга эришади. Айниқса Европада ўйин амалиётига эга бўлган футболчи тезлик билан ўсади. Шу боис ҳар икки чемпионат ўртасида фарқ бўлади.

- Ёшлар терма жамоасида уч нафар дарвозабон бор. Рақобат ҳам шунга яраша кучли бўлади.

Мураббийларимиз ҳам учта тенг кучли дарвозабонларни жалб этган деб ўйлайман. Ким кучли ўйин кўрсатса шу дарвозабон майдонга тушади. Ҳаммани нияти майдонга тушиш ва исботлашдир. Ўсмирлар ва мана энди ёшлар чемпионатига ҳам бораётганимдан хурсандман.

- Жамоамиздан чемпионатда нималарни кутмоқдасиз?


Мақсадимиз фақат чемпион бўлиш. Тўғри , бу қийин лекин уддаласа бўлади? Энг қийин ўйин Германия билан бўлади. Юртимизга ёруғ юз билан қайтмоқчимиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика